2013 йилнинг илк ойида ўқувчиларимизнинг кўпчилигини ташкил этган бухгалтерлар йиллик ҳисобот тайёрлаш билан машғул бўлдилар. Биз бундай муҳим ишдан четда қола олмадик. Бухгалтерларга ёрдам сифатида «СБХ»нинг 1 (961), 2 (962) ва 3 (963)-сонларида «2012 йил учун ҳисобот тайёрлаймиз» қўлланмасини тайёрлаб, эътиборингизга ҳавола этдик. Шу ўринда солиқ тўловчиларни ҳам унутмай, эксклюзив ишланмаларимизни: «2012 йил тўртинчи чораги учун ягона солиқ тўловининг ҳисоб-китобига доир тавсиялар», «Шахсий даромадларга солиқ солиш» («СБХ», 1 (961), 5 (965)) босиб чиқардик.
Фойдали ва керакли қўлланмалардан ташқари сизнинг барча ёзма мурожаатларингизга жавоб беришга ҳаракат қилдик, уларнинг сони январь ойида 42 тани ташкил этди. Асосий мавзуларимиз бўйича қуйидаги манзара шаклланди: «Солиқ солиш» – 2 та, «Бизнинг маслаҳатлар» – 24 та, «Божхона» – 5 та, «Кадрлар бўлими» – 5 та, «Хўжалик ҳуқуқи» – 8 та, «Таълим» – 3 та.
«Бевосита мулоқот» лойиҳаси доирасида 200-00-59 телефони орқали январь ойида 250 та савол билан мурожаат қилгансиз. Савол билан мурожаат қилган барча муштарийларга бевосита жавоблар берилди.
Бизнинг norma.uz сайтимизга январда 48 628 нафар киши кирган ва унда жойлаштирилган материалларга доир 242 та изоҳ қолдирган.