Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 7 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Янги ҳужжатларни тақдим этамиз

1 АПРЕЛДАН ЯНГИ АКЦИЗ МАРКАЛАРИ ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ

Вазирлар Маҳкамасининг 5.02.2013 йилдаги 27-сон қарори билан 2013 йил 1 апрелдан бошлаб алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркалари жорий этилади. Улар жорий этилган кундан бошлаб эски намунадаги акциз маркалари 9 ой давомида амалда бўлади. Ушбу муддат ўтгандан кейин улар билан маркаланган ҳамда улгуржи ва чакана савдо тармоқларида бўлган алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотлари маркаланмаган деб ҳисобланади ва белгиланган тартибда олиб қўйилади.

ДСҚ ва ДБҚга 2014 йил 1 январдан бошлаб, эски намунадаги акциз маркалари билан маркаланган алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотларини аниқлаш, четдан келтириш, уларни ишлаб чиқариш ва сотишнинг олдини олиш, шунингдек уларни олиб қўйиш чора-тадбирларини кўриш топширилди.

Янги намунадаги акциз маркалари жорий этилганидан кейин эскиларининг амал қилиш муддати 6 ойдан 9 ойга узайтирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасида четдан келтириладиган ва республиканинг ўзида ишлаб чиқариладиган тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликларга акциз маркаларини қўллаш тартиби тўғрисида низомга (ВМнинг 14.08.1996 йилдаги 285-сон қарори билан тасдиқланган) тегишли ўзгартиришлар киритилди. Шунингдек унга акциз маркаларини бериш тартибига оид ўзгартиришлар киритилган.

 

ТАРИФ РАЗРЯДЛАРИ ОШМОҚДА

Вазирлар Маҳкамасининг 5.02.2013 йилдаги 28-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси ижро этувчи аппарати ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича разрядларга тузатишлар киритилди.

Улар билан Ягона тариф сеткаси бўйича инспекция (котибият) раҳбари разряди 16 дан 18 га, инспекция (котибият) раҳбари ўринбосариники – 15 дан 17 га, бош бухгалтерники – 9 дан 13 га, иш юритувчиники – 4 дан 7 га оширилди. Етакчи инспектор ва архив мудирининг тариф разрядлари ўзгартиришсиз қолдирилди.

Қарор Президентнинг «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармойишини (29.12.2012 йилдаги Ф-3949-сон) бажариш юзасидан қабул қилинди.

 

***

Вазирлар Маҳкамасининг 7.02.2013 йилдаги 33-сон қарори билан кадрлар қўнимсизлигининг олдини олиш, уларнинг моддий манфаатдорлигини ошириш мақсадида айрим бюджет ташкилотларининг бухгалтерлари, иқтисодчилари ва юрисконсультлари (юристлари) меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича лавозим разрядлари тасдиқланди.

2013 йил 1 апрелдан бошлаб улар учун ЯТС бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг қу-йидаги разрядлари жорий этилади:

бухгалтер, иқтисодчи, юрисконсульт (юрист) – 6;

2-тоифали бухгалтер, 2-тоифали иқтисодчи – 7;

1-тоифали бухгалтер, 1-тоифали иқтисодчи, катта юрисконсульт (юрист) – 8;

етакчи: бухгалтер, иқтисодчи, юрисконсульт (юрист) – 9.

Жадвалда кўрсатилган лавозимларга ходимнинг лавозим функцияларини аниқлаштирадиган ҳосила номлар (масалан: «бухгалтер-тафтишчи», «ҳисоб-китоб бухгалтери», «моддий бухгалтер», «бухгалтерия ҳисоби бўйича иқтисодчи» ва бошқалар) қўлланилиши мумкин.

Ушбу лавозим разрядлари улар учун тариф разрядлари Президент, Ҳукуматнинг бошқа қарорлари ёки уларни бажариш юзасидан МАИМҚВ, МВ ва манфаатдор идоранинг қабул қилинган қўшма қарорлари билан бухгалтерлар, иқтисодчилар, юрисконсультлар (юристлар)га татбиқ этилмайди.

Тақдим этилган ҳужжатларга қисқача шарҳларни эксперт-юристларимиз Елена ЕРМОХИНА ва Сардор ЖУМАШОВ тайёрладилар.

Прочитано: 4129 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика