Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 5 / Ижтимоий таъминот

Иш стажида узилишлар бўлмагани яхши

1961 йилда туғилган онамнинг иш стажи 29 йилу 3 ойни ташкил қилади. Шундан 3 йилида онам болани парвариш қилиш таътилида бўлган. Ҳозир оилавий ҳолатларга кўра 3-4 ойга иш ҳақи сақланмайдиган таътил олмоқчи. Бироқ ишхонада онамга бу нарса унинг пенсиясига салбий таъсир қилади деб айтишди. Агар иш ҳақи сақланмайдиган таътил олинса, пенсияга чиқаётганда қандай оқибатлар юзага келади?

Е.Чечурина.

 

– Онангиз ҳозир шундай ёшдаки, у ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқи бошлангунга қадар охирги 10 йилдаги меҳнат фаолияти даврларининг қайси бири пенсияни ҳисоблаш учун мақбул бўлиши тўғрисида ўйлаши зарур. Пенсияга чиқиш олдидан фойдаланилган, иш ҳақи сақланмаган ҳолда узоқ муддатли таътил ҳақиқатан ҳам пенсия миқдорини камайтириши мумкин.

Биринчидан, пенсия тайинлаш учун талаб қилинадигандан ортиқ иш стажининг (аёллар учун бу – 20 йил) ҳар бир тўлиқ йили учун пенсияларнинг базавий миқдорлари ёшга доир пенсияларда – пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 1 фоизига оширилади. Иш ҳақи сақланмайдиган таътил вақти стажда ҳисобга олинмайди, чунки ушбу даврда иш ҳақи ҳисоблаб ёзилмаган ва Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланмаган (Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низом1

35-бандининг «а» кичик банди, 108-моддасининг «а» кичик банди, бундан кейин – 1-сон Низом). Ушбу ҳолда тайинланган пенсия 1%га кам бўлади.

Иккинчидан, шуни ҳисобга олиш лозимки, 2011 йил 1 октябридан бошлаб пенсияни ҳисоблаш учун иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициенти қўлланади, у ишдаги мавжуд танаффуслардан қатъи назар (пенсия тайинлаш учун мурожаат қилган шахснинг танлашига кўра), меҳнат фаолиятининг охирги 10 йили мобайнидаги исталган кетма-кет олтмиш ойидан ҳар бир ойи учун аниқланади. Бунда шахснинг пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш ҳақи тегишли ойдаги энг кам ойлик иш ҳақи миқдорига бўлинади (Пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш ҳақини иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентларини қўллаган ҳолда қайта ҳисоблаб чиқиш тартиби тўғрисида низомнинг1 3–6-бандлари, бундан кейин – 2-сон Низом). Шу сабабли, агар иш ҳақи сақланмайдиган узоқ муддатли таътил ушбу даврга киритилса, 2-сон Низомда келтирилган формула бўйича ҳисоблаб чиқарилган унга доир ўртача иш ҳақи камроқ бўлади. Бу эса, ўз навбатида, пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақини камайтиради (1-сон Низомнинг 101-банди).

 

1Низомлар ВМнинг 8.09.2011 йилдаги 252-сон қарори билан тасдиқланган.

                                                                                                   Римма СОЛОДОВНИКОВА, эксперт-юристимиз.

Прочитано: 2502 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика