Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 5 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Илк ички аудитор сертификати эгалари

Ўтган йилнинг охирида Ўзбекистонда ички аудит хизмати ходимларини сертификатлаштириш мақсадида имтиҳон ўтказилди. Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси аудитор, солиқ маслаҳатчиси сертификатларига, CAP/CIPA ёки халқаро эътироф этиладиган бошқа сертификатларга эга бўлган, ички аудитор сертификатини олишни истовчи ва ички аудиторларни тайёрлаш бўйича 80 соатлик курсларда олдиндан таҳсил олмасдан имтиҳон топширишга қарор қилган 33 мутахассисдан иборат гуруҳни шакллантирди. Имтиҳонга 31 киши кирди, 23 мутахассис уни муваффақият билан топширди ва Ўзбекистонда биринчи бўлиб ички аудитор сертификатини олишди*.

Ички аудит хизмати ходимларини сертификатлаштириш зарурати Президентнинг «Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида (27.09.2006 йилдаги ПҚ-475-сон) назарда тутилган бўлиб, унда активларининг баланс қиймати 1 млрд сўмдан кўпроқ бўлган корхоналарда ички аудитни ташкил этишга доир ягона талаблар ҳамда ички аудит хизматини ташкил этишнинг услубий асослари белгиланган.

Юқорида кўрсатилган қарорни бажариш учун Корхоналардаги ички аудит хизмати тўғрисида низом (ВМнинг 16.10.2006 йилдаги 215-сон қарорига 2-илова) ишлаб чиқилиб, унда ички аудит хизмати ходимларига қўйиладиган талаблар белгиланди. Улар охирги ўн йилнинг камида 2 йилида бухгалтерия ҳисоби, аудит, молия ёки солиқ назорати соҳасида амалий (шу жумладан, ўриндошлик бўйича) иш стажига эга бўлиш ва қуйидаги талаблардан биттасига жавоб бериши керак:

  • ички аудиторнинг малака сертификатига эга бўлиш;
  • Ўзбекистон олий таълим муассасаларида ёхуд қонун ҳужжатларимизга мувофиқ, Ўзбекистон Республикасидаги таълимга тенглиги эътироф этилган хорижий давлат таълим муассасасида олинган олий иқтисодий маълумотга эга бўлиш.

Ички аудит хизмати ходимларини сертификатлаш тартиби аудиторларнинг республика профессионал жамоат бирлашмалари томонидан, Молия вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланади. Улар томонидан ишлаб чиқилган Ички аудит хизмати ходимларини сертификатлаш тартиби тўғрисида низом** ички аудитор хизмати сертификатини бериш, амал қилишини узайтириш, тугатиш, бекор қилиш, қайта расмийлаштириш ва дубликатини бериш тартибини белгилайди.

Низомга мувофиқ профессионал ташкилотлар Молия вазирлиги билан келишган ҳолда ички аудиторларни тайёрлаш 80 соатлик дастурини ишлаб чиқдилар. Унда ички аудит асосларини ўрганишга 30 соат, ички аудит амалиётига – 25 соат ва ички аудитнинг айрим жиҳатларига – 25 соат ажратилади. Унинг асосида Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси ҳамда Аудиторлар палатаси «Ички аудит» ўқув-услубий қўлланмасини тайёрладилар. Ушбу дастур бўйича ўқув курсини аудитор, солиқ маслаҳатчиси, CAP/CIPA сертификати ёки халқаро эътироф этиладиган бирор-бир бошқа сертификатга эга бўлмаган талабгорлар ўтишлари керак. Ушбу ҳужжатларга эга бўлган мутахассислар махсус имтиҳон топшириб, ички хизмат аудитори сертификатини олишга ҳақлилар. Айни шуни сертификатланган мутахассисларнинг биринчи гуруҳи тасдиқлади.

Шуни айтиш лозимки, ушбу ҳолда аудиторларнинг профессионал ташкилотлари Ўзбекистонда биринчи бўлиб сертификатлаш органи сифатида майдонга чиқади, бу эса улар зиммасига ўқитишни тўғри ташкил этиш, сертификатлашни ўтказиш, ички аудиторлар ҳужжатларининг бут сақланишини таъминлаш ва фаолият юритувчи ички аудиторлар реестри тўғрисида хабардор қилиш учун алоҳида жавобгарлик юклайди.

Суратда: илк сертификатларни Динара Иргашева, Валерий Корниенко, Муҳайё Файзиевалар олдилар.

 

*Ички аудитор сертификатига эга бўлган шахслар реестридан (21.12.2012 йилдаги ҳолатга кўра) Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси тўғрисида маълумотлар norma.uz сайтида мавжуд.

**Молия вазирининг АВ томонидан 12.05.2012 йилда 2361-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

Миновар ТЎЛАХЎЖАЕВА,

                                   Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси кенгашининг раиси.

Прочитано: 4749 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика