Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 5 / Устуворликлар

Устюрт газ-кимё мажмуасини қуриш лойиҳаси 2012 йилдаги дунёнинг ўнта глобал инвестицион лойиҳаси қаторидан жой олди

Нуфузли «Дилоджик» консалтинг компанияси (Буюк Британия) томонидан эълон қилинган рейтингга кўра, Сурғил кони негизида Устюрт газ-кимё мажмуасини қуриш лойиҳаси  2012 йил якунларига кўра,  дунёнинг ўнта глобал инвестицион лойиҳаси қаторидан жой олди.

«Дилоджик» компанияси 1983 йилдан буён тижорат банклари, қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари ва сармоядорлар учун молиявий бозорлар, қимматли қоғозлар ҳамда инвестицион фаолият масалалари бўйича таҳлилий ва консалтинг хизматларини кўрсатиб келмоқда. Айни пайтда у энг йирик инвестицион лойиҳалар, инвестицион банклар ва консалтинг компанияларининг йиллик рейтингларини эълон қилиб боради. Яқинда «Уолл стрит джорнал» билан ҳамкорликда «Дилоджик» компанияси реал вақт режимида жаҳон минтақалари бўйича инвестицион фаолликка оид электрон бюллетенни эълон қила бошлади.

Сайёрамизнинг 2012 йилдаги глобал инвестицион ло-йиҳалари рейтингига дунёнинг барча минтақалари бўйлаб саноат тармоқлари ва инфратузилмаларида амалга оширилган энг йирик инвестицион лойиҳалар киритилди.

Умуман, 2012 йилда дунёда лойиҳавий молиялаш асосида умумий қиймати 382 миллиард долларга тенг тўққиз юздан зиёд лойиҳа амалга оширила бошланган. Айни пайтда уларнинг салмоқли қисми Осиё минтақасига (28 фоиз), Австралияга (22 фоиз) тўғри келади. Европада лойиҳавий молиялаш ҳажми  умумий молиялаш ҳажмининг 16 фоизини ташкил этиб, бир йилда 38 фоизга камайган, Шимолий Америкада бу кўрсаткич 13 фоизни, Жанубий Америкада 11 фоизни ташкил этади. Шунингдек, Яқин Шарқ ва Шимолий Африка давлатларида ҳам лойиҳавий молиялаш ҳажми 29 фоизга камайиб, умумий миқдорнинг 9 фоизини ташкил этди.

Тармоқлар бўйича етакчи ўринни – 30 фоизни транспорт ва коммунал инфратузилмани ривожлантириш ло-йиҳалари эгаллади, нефть-газ ва нефть-кимё саноати ло-йиҳалари, шунингдек, электроэнергия соҳасидаги лойиҳаларнинг ҳар бири 29 фоизни ташкил этди. Қолган қисми телекоммуникация, тоғ-кон саноати ва саноатнинг бошқа тармоқларидаги лойиҳалардир.

Дунёнинг энг яхши ўнта инвестицион лойиҳаси қаторидан нефть-газ, тоғ-кон саноати, транспорт ва коммунал инфратузилмалари лойиҳалари ўрин олди. Улар Австралияда (тўртта лойиҳа), АҚШ, Франция, Буюк Британия, Сингапур, Германия ва Ўзбекистонда (биттадан лойиҳа) амалга оширилмоқда.

Глобал лойиҳаларнинг «ўнлиги»га киритилган Устюрт газ-кимё мажмуасини қуриш лойиҳаси ривожланаётган мамлакатлар бозоридаги энг йирик инвестицион лойиҳа, деб эътироф этилди.

Устюрт газ-кимё мажмуасини қуриш лойиҳасида йирик Сурғил газ конини ўзлаштиришни янада жадаллаштириш, табиий газни ажратиб олиш, крекинг  ва якуний маҳсулот ишлаб чиқариш заводларининг барпо этилиши назарда тутилган. Ушбу мажмуа 4,5 миллиард куб метр табиий газни қайта ишлаш натижасида 400 минг тонна полиэтилен ва 100 минг тонна полипропилен ишлаб чиқариш имконини беради. Йиллик экспорт ҳажми 750 миллион доллардан ошади. Маҳсулотнинг, асосан, Европа, Шарқий ва Жануби-шарқий Осиё бозорларида сотилиши мўлжалланмоқда. Устюрт газ-кимё мажмуаси 2016 йилдан ишга туширилади.

Устюрт газ-кимё мажмуасини қуриш лойиҳасини «Ўз-Кор газ кемикал» қўшма корхонаси амалга оширади. Мазкур қўшма корхона «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси ҳамда Жанубий Кореянинг «Когаз», «Лотте групп» ва «СТЭкс энерджи» компаниялари инвестициявий консорциуми томонидан таъсис этилган.

Лойиҳанинг умумий қиймати 4 миллиард доллардан ортиқдир. Шундан 2,54 миллиард доллари Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг кафолатисиз 16 банк, суғурта компаниялари ва молиявий институтлардан иборат халқаро кредит консорциуми томонидан лойиҳавий молиялаштирилиши кўзда тутилган. Лойиҳанинг қолган қисми муассислар ҳисобидан молияланади.

Илгари хабар қилинганидек, «Томсон-Рейтер» жаҳон бизнес ахборот агентлигининг бўлинмаси – «Прожект файненс интернэшнл» журнали 2012 йил якунлари бўйича, лойиҳанинг ноёблиги ва янгилигини алоҳида қайд этиб, ўз рейтингида Устюрт газ-кимё мажмуасини қуриш ло-йиҳасини нефть-кимё соҳасидаги йилнинг энг яхши ло-йиҳаси, собиқ иттифоқ ҳудудидаги энг йирик нефть-кимё лойиҳаси, деб эътироф этганди.

ЎзА.

Прочитано: 2876 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика