Norma.uz

Бакалаврдан – докторликка

Менинг ўғлим шу йил магистратурани тугатиб, илмий фаолиятни давом эттириш ниятида. Бироқ кейинги вақтда Ўзбекистонда илмий ишларни ҳимоя қилиш ва илмий унвон олиш тартиби анча ўзгарди.

Газетангизда ушбу янгиликлар тўғрисида ўқишни хоҳлардик.

Вера Гусева. Тошкент шаҳри.

 

– Президентнинг «Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» Фармони (24.07.2012 йилдаги ПФ-4456-сон) билан Ўзбекистонда олий ўқув юрти таълими ва фан доктори илмий унвонини ҳимоя қилишнинг янги тизими жорий этилди. Уни ижро этиш учун Вазирлар Маҳкамаси «Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарор (28.12.2012 йилдаги 365-сон) қабул қилди, у билан олий ўқув юртидан кейинги таълимга қўйиладиган давлат талаблари, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (бундан кейин – ОАК) тўғрисидаги низом ва унинг тузилиши, Олий ўқув юртидан кейинги таълим тўғрисидаги низом ва у ҳақдаги ҳужжатларнинг (фан доктори дипломининг, профессор, доцент ва катта илмий ходим аттестатларининг) давлат намуналари тасдиқланди. Бунга мувофиқ ОАК Фанлар академияси ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда фан доктори илмий даражасини бериш бўйича илмий кенгаш тўғрисидаги ҳамда илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги низомлар ишлаб чиқди ва тасдиқлади.

Энди олий ўқув юртидан кейинги ўқиш қуйидаги 2 шаклда амалга оширилади: 3 йилгача давом этадиган давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган катта илмий ходимлар-изланувчилар институти ва мустақил изланувчилик.

Ҳужжатларни қабул қилиш оммавий ахборот воситаларида олдиндан эълон қилинганидан кейин 15 октябрдан 15 ноябргача амалга оширилади. Кириш имтиҳонлари 1 декабрдан 20 декабргача ўтказилади. Хорижий фуқароларни ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни ўқишга қабул қилиш тўлов-контракт асосида ёки республиканинг халқаро шартномаларига мувофиқ амалга оширилади.

Талабгорлар мустақил изланувчиликка ҳар йили 25 декабргача, чет тили бўйича имтиҳон ва суҳбат натижалари бўйича танлаб олинади. Бунда бир вақтнинг ўзида бир нечта олий таълим муассасаси ёки илмий тадқиқот муассасасининг талабгори бўлиш мумкин эмас.

Олий ўқув юртидан кейин институтни битирган, бироқ докторлик диссертациясини ёқламаган шахслар кейинчалик мустақил талабгор сифатида қайд этилишлари мумкин эмас.

Кўрсатилган институтга кириш учун қуйидагилар зарур: камида 2 йиллик илмий ёки илмий-педагогик иш стажига эга бўлиш; магистр ёки фан номзоди бўлиш ёки магистр даражаси жорий этилгунгача олинган олий маълумот тўғрисидаги дипломга эга бўлиш; илмий босма материалларга эга бўлиш; хорижий тилни билиш; замонавий АКТдан, шу жумладан Интернетдан фойдалана олиш. Мустақил изланувчилар сифатида расмийлаштириладиган талабгор, бундан ташқари, 5 йиллик илмий иш стажига эга бўлиши керак. Ана шу шартларнинг ҳаммасига риоя этилганда танловда иштирок этишга бакалаврлар ҳам киритилади. Олий ўқув юртидан кейинги танланган таълим йўлланмаси олий таълим тўғрисидаги дипломда кўрсатилган ихтисосликка мувофиқ бўлиши керак. Бироқ фаннинг турдош соҳаларида ҳам талабгорликка йўл қўйилади – бунинг учун талабгорлар қўшимча имтиҳонлар топшириши керак.

Катта илмий ходимлар-изланувчилар учун ўқув юкламаси ҳажми ҳафтасига 36 соатни ташкил қилади, улардан 12

соати мажбурий аудитория машғулотларига ажратилади. Бундан ташқари, улар ўқишнинг бутун даври давомида 300 соат ҳажмида педагогик фаолиятни амалга оширишлари керак. Мустақил изланувчилар учун ўқув юкламаси ҳажми ҳафтасига 12 соатни ташкил қилади, улардан 4 соати – аудитория машғулотлари. Ҳар бир изланувчи учун фан докторлари жумласидан илмий маслаҳатчи ажратилади.

Катта илмий ходимлар-изланувчилар мансаб маошлари оладилар, илмий маслаҳатчилар учун эса уч нафардан кўп бўлмаган изланувчилар билан ишлаганлик улар ўқув-педагоглик юкламаси умумий ҳажмига киритилади, бунда ҳар бир катта илмий ходим учун 100 соат ва мустақил изланувчи учун 50 соат белгиланади.

Изланувчилик ихтисослик, Ўзбекистоннинг энг янги тарихи, чет тили, шунингдек фан соҳаларига боғлиқ ҳолда ОАК белгилайдиган фанлар бўйича имтиҳонлар топшириш ҳамда ўзбек, рус, қорақалпоқ ёки чет тилларда ОАК билан келишган ҳолда олий таълим муассасаси ёки илмий-тадқиқот муассасаси тавсия этадиган докторлик диссертациясини ёқлаш билан якунланади.

Диссертант ва унинг илмий маслаҳатчиси учун муддатидан олдин (камида 6 ой) докторлик диссертациясини ҳимоя қилганлик учун ҳар бирига ЭКИҲнинг 15 баравари миқдорида мукофот тўланиши назарда тутилган.

Римма СОЛОДОВНИКОВА, эксперт-юристимиз.

Прочитано: 4744 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика