Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 4 / Бизнес янгиликлари

Юк тарифи ошди

«Россия темир йўллари» компанияси хизматларида юк тарифи 1 январдан 7%га ошган.

Бундан ташқари, компания жорий йилда тарифнинг инфратузилмага оид қисмини белгиланган нархлар коридори доирасида ўзгартириш ҳуқуқини олиши керак. Тарифлар бўйича федерал хизмат Россия, Белоруссия ва Қозоғистоннинг Ягона иқтисодий макон тўғрисидаги битимини амалга ошириш доирасида компания учун – 12,8%дан + 13,4%га қадар диапазонда тариф коридорини ишлаб чиқди.

Россия темир йўллари раҳбарияти тариф коридорининг барпо этилиши компанияга ташиш нархини шакллантиришда иштирок этиш ва бозордаги ўзгаришларга янада мослашувчан муносабатда бўлиш имконини беради деб ҳисоблайди.

 

Универсал карта берилади

Россияда фуқароларнинг аризаларига биноан шу йилдан бошлаб универсал электрон карталарни бериш бошланади, улар ёрдамида электрон давлат хизматларидан фойдаланиш, коммунал тўловлар, транспортда юриш, товарларга тўлов тўлаш мумкин.

Картада мижоз тўғрисида маълумотлар ва электрон имзо бўлади. Ундан банкоматлар, терминаллар ва ПК орқали фойдаланиш мумкин. Карталарни бериш банклар, минтақавий маъмуриятлар, олий ўқув юртлари ва бошқа органлар зиммасига юкланган, улар бепул берилади.

Кейинги йилнинг 1 январидан бошлаб карталар РФнинг барча фуқароларига берилади, уни олишни ёзма равишда рад этганлар бундан мустасно.

Универсал карталар узоқ вақт амал қилмайди. 3–5 йилдан сўнг уни янги авлод паспортларига киритиш режалаштириляпти, уларни Федерал миграция хизмати беради.

Ўзбекистонда NFC технологиялари жорий этиляпти. ССП ва БМТТДнинг «Ўзбекистон бизнес форуми» дастури томонидан амалга оширилаётган лойиҳа бўйича ушбу технологиялар ва «SMS-To’lov» тўловлар тизимидан фойдаланган ҳолда харидлар, йўлда юриш ва бошқа нарсаларга уяли телефон воситасида ҳақ тўлаш имконияти берилади.

 

Қабул қилишга мажбурлар

Қозоғистон ҳукумати тўлов карточкаларидан фойдаланган ҳолда тўловларни амалга оширилганда якка тартибдаги тадбиркор ва юридик шахслар қабул қилишлари шарт бўлган фаолият турларини тасдиқлади.

Улар улгуржи ва чакана савдо корхоналари учун, меҳмонхоналар, ресторанлар, ҳаво ва темир йўл транспорти, туроператорлар, суғурта, соғлиқни сақлаш, таълим, кинотеатрлар, фитнес ва спорт клублари ҳамда дискотекаларга ҳақ тўлашда мажбурийдир.

Ушбу талаб умумий фойдаланишдаги телекоммуникациялар тармоғи мавжуд бўлмаган жойларда татбиқ этилмайди. Ўзи етиштирган қишлоқ хўжалиги ва балиқчилик маҳсулотининг улгуржи ва чакана савдо учун, кўчма пештахталар, автолавкалар, чодирлар, киоскалар, контейнерлар орқали ва савдо бозорлари ҳудудидаги савдо учун ҳам истисно қилинди.

Ўзбекистонда айрим объектларда пластик карточкалар бўйича тўлов учун терминалларнинг мажбурийлиги 2005 йилдан жорий этилган. 2010 йилда уларнинг рўйхати кенгайтирилди. Унга аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширадиган амалда барча хўжалик юритувчи субъектлар кирди.

 

Фастфуд рекламаси чекланади

Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги фастфуд, лимонад ва чипслар рекламасини чеклашга тайёрланяпти.

2020 йилга қадар РФда соғлиқни сақлашни ривожлантиришнинг янги дастури аҳолида рационал овқатланиш маданиятини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратади. Унга мувофиқ рационал ва мувозанатланган овқатланиш шарт-шароитларини барпо этиш бир қатор юқори калорияли озиқ-овқат маҳсулотлари рекламасини чеклаш чораларини жорий этишни талаб қилади.

Internet материалларидан.

Прочитано: 2365 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика