Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 4 / Хўжалик ҳуқуқи

Улуш эмас, қиймат ўсди

МЧЖ икки муассисга эга: юридик шахс (улуш миқдори – 19%) ва жисмоний шахс (улуш миқдори – 81%). Жамиятнинг устав фонди тўлиқ шакллантирилган. Юридик шахс унга ўз ҳиссасини 129 млн сўмлик бинолар ва иншоотлар билан киритган, буни кўчмас мулкка доир кадастр ҳужжатлари (баҳолаш далолатномаси) тасдиқлайди.

Кейинроқ бинолар ва иншоотларнинг хизмат мақсади ўзгариши сабабли жамият томонидан кадастр ҳужжатлари қайта расмийлаштирилганда туманнинг ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хизмати улар қийматини қайта баҳолади ва янги гувоҳнома берди. Қайта баҳоланган қиймат 667 млн сўмни ташкил қилди.

Кўчмас мулкнинг кадастр қиймати қайта баҳоланганда муассис юридик шахснинг улуши кўпаядими? Агар кўпайса, мазкур кўпайишдан норози бўлган муассис жисмоний шахс буни низолаша оладими?

 

– Йўқ, мазкур ҳолда муассис юридик шахснинг улуши кўпаймайди.

Мол-мулк МЧЖнинг устав фондига ҳисса сифатида берилганда унга бўлган мулк ҳуқуқи муассисдан жамиятга ўтади (Фуқаролик кодекси 58-моддасининг биринчи қисми).

Устав фондига қўшиладиган мол-мулкнинг пул баҳоси мол-мулкни киритаётган муассис улушининг миқдорини умумий йиғилишнинг қарори билан тасдиқлаш пайтида белгиланади («Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида» Қонуннинг1 14, 15-моддалари).

Белгиланган тартибда МЧЖнинг устав фондига киритилганидан кейин мол-мулк қийматини қайта баҳолаш натижасидаги ўзгариш мазкур Қонун билан МЧЖ муассиси (муассислари) улушларининг миқдорини кўпайтириш (камайтириш) учун асос сифатида назарда тутилмаган.

 

16.12.2001 йилдаги 310-II-сон.

Артём МОКШИН,

«Norma» эксперт юридик хизматининг раҳбари.

Прочитано: 2453 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика