Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 4 / Устуворликлар

Судьяларнинг масъулияти янада оширилади

Ўзбекистон Республикаси Олий судида умумий юрисдикция судларининг 2012 йил давомида одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолияти натижалари ҳамда истиқболдаги устувор вазифаларга бағишланган кенгайтирилган раёсат йиғилиши бўлиб ўтди.

 

Йиғилишда Президентимиз И.Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қаратилган изчил ислоҳотлар ўзининг юксак самараларини бераётгани таъкидланди.

Мамлакатимиз умумюрисдикция судлари одил судловни амалга ошириш, фуқароларнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш борасида самарали фаолият юритмоқда. 2012 йилда фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 161 мингдан ортиқ иш кўрилиб, уларнинг 84,7 фоиздан зиёди бўйича ҳал қилув қарорлари чиқарилди. Мазкур қарорлар бўйича даъво талабларининг 89,4 фоиздан ортиғи қаноатлантирилди. Шу билан бирга, 658 миллиард сўмдан зиёд маблағ ундириш ҳақида 1,9 миллиондан ортиқ суд буйруғи чиқарилди.

Судлар томонидан 2012 йилда кўрилган жиноят ишлари сони 2011 йилга нисбатан 9,9 фоизга, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар сони эса 3,1 фоизга камайди. Айрим жиноят турлари, хусусан, ўғрилик, безорилик, гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, қасддан баданга шикаст етказиш, талончилик, босқинчилик ва ҳаракат хавфсизлиги қоидаларини бузиш каби жиноятлари учун судланганлик кўрсаткичлари ҳам камайди.

2012 йилда ярашув институтининг самарали қўлланилиши натижасида 12 минг нафардан ортиқ, мазкур институт амалиётга жорий қилинганидан буён эса 138 мингдан зиёд шахс жиноий жавобгарликдан озод этилди.

Жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши муносабати билан ҳисобот даврида 89 миллиард сўмдан ортиқ моддий зарарнинг ўрнини ихтиёрий равишда қоплаган 2700 нафардан зиёд шахсга нисбатан, ушбу қонун ҳаётга татбиқ қилинганидан буён эса 246 миллиард сўмдан зиёд моддий зарарнинг ўрнини қоплаган 23 мингдан ортиқ шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган.

Танқидий руҳда ўтган йиғилишда судлар томонидан йўл қўйилган камчиликлар ва суднинг обрўсига путур етказадиган қонун бузилиши ҳолатлари атрофлича муҳокама этилди. Судья ва суд ходимларининг масъулиятини, касб маҳорати ва малакасини янада ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Одил судловни амалга оширишда судьялар томонидан қонуний ва адолатли суд қарорлари қабул қилиниши суд ҳокимиятининг обрў-эътиборини юксалтирадиган, аҳолининг унга бўлган ишончини мустаҳкамлайдиган муҳим омил эканлиги алоҳида таъкидланди.

                                                                                                              ЎзА материали асосида тайёрланди.

Прочитано: 2102 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика