Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 3 / Амалий ахборот

Давлат кўчмас мулки ижараси қимматлашди

2012 йил 30 декабрда пойтахтимиз ҳокими 2013 йил

1 январдан бошлаб қўлланадиган Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақининг янги энг кам ставкаларини тасдиқлади.

Масалан, кимё саноатида фойдаланиш учун ижарага олинадиган майдонларнинг ижара ҳақи ставкаси 2013 йилда 1 кв.м учун 2 500 сўмни ташкил этади (2012 йилда 2 200 сўм эди). Улгуржи савдода давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақи 1 кв.м учун 8 500 сўмдан 10 000 сўмга оширилди.

Давлатга тегишли бино ва хоналарда жойлашган бюджет ташкилотлари учун Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (8.04.2009 йилдаги 102-сон) билан белгиланган ижара ҳақининг ноль даражали ставкаси сақланади.

Ёпиқ ҳарбий шаҳарчалар, ҳарбий қисмлар ва муассасалар ҳудудидаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун республика Мудофаа вазирлиги савдо бошқармаси таркибий бўлинмаларига ҳам ижара ҳақининг ноль даражали ставкасини қўллашга рухсат берилди.

Ҳоким ижара ҳақини ҳисоблаб ёзиш тартибини ҳам тасдиқлади.

Унга кўра ижара ҳақи ставкаларига нисбатан қўлланадиган ҳудудий зоналарнинг оширувчи коэффициентлари (уларнинг чегаралари ер солиғини тўлаш бўйича зоналар чегаралари билан мос тушади) аввалгидек қолди.

Бино турига қараб қўлланадиган коэффициентлар орасига рекламани жойлаштирганлик учун бино ва иншоотлар олд қисмларидан фойдаланганлик учун 0,2 коэффициенти қўшилди. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг реклама ва ахборот фаолияти комиссияси тасдиқлаган ва тавсия этган ижтимоий рекламани бино олд қисмида жойлаштирувчи ижарачи уни жойлаштириш муддатига ижара ҳақини тўлашдан озод этилади. Бино турига кўра бошқа коэффициентларнинг миқдорлари, ёндош ҳудуддан фойдаланганлик учун коэффициент каби сақланган.

Қулайлик коэффициентлари оширилди. Метро станциясидан 200 метр радиусда жойлашган кўчмас мулкдан тижорат мақсадида фойдаланганда коэффициент 0,8 ни ташкил этади (2012 йилда – 0,7), асосий ҳаракат кўчаларида – 0,7 (2012 йилда – 0,6). Давлат объектларига ижара ҳақини ҳисоблаб ёзишда қўшимча коэффициент қўлланадиган Тошкентнинг марказий кўчалари рўйхати ҳоким қарорининг 3-иловасида келтирилган.

2013 йилда пойтахтдаги давлат кўчмас мулкига ижара ҳақи ставкалари молия ва иқтисодиёт вазирликлари ҳамда Давлат рақобат қўмитаси билан келишилган.

Эслатиб ўтамиз, амал қилиш муддати келаси йилга ўтадиган шартномага кўра ижарага олинадиган давлат кўчмас мулки учун шу йилдаги ижара ҳақи унга белгиланган энг кам ставкалардан келиб чиқиб ҳисобланади. Пойтахт ҳокимлиги биноларидан фойдаланиш департаменти тасарруфидаги объектларни ижарага бериш ҳақидаги икки томонлама шартномаларга маъмурий бинолар фондини таъмирлашга қўшимча 30 фоизлик тўловлар ҳам киритилган.

Елена ЕРМОХИНА, эксперт-юристимиз.

Прочитано: 2493 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика