Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 1 / Кадрлар бўлими

Энди фамилиям бошқа

Мен турмушга чиқдим ва эримнинг фамилиясига ўтдим. Бундан ўзим ишлаётган корхонани хабардор қилишим керакми? Корхона менинг фамилиям ўзгарганлиги боис меҳнат дафтарчам ва меҳнат шартномасига тегишли ўзгартиришлар киритиши шартми?

Марина.

Ҳа, фамилия, исм-шарифингиз ўзгарганда сиз бундан ўзингиз ишлаётган корхонани хабардор қилиб, сизнинг ҳисобга олинадиган кадр ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида ариза беришингиз керак. Унга асосан иш берувчи тегишли буйруқ чиқариши керак.

Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисида йўриқноманинг1 2.11-банди меҳнат дафтарчасида ходимнинг фамилияси, исми-шарифи тўғрисидаги маълумотларни ўзгартириш тартибини белгилайди. Унга кўра меҳнат дафтарчасидаги шахсий маълумотлар тўғрисидаги ёзувларга ўзгартиришлар тегишли ҳужжатлар (паспорти, туғилганлик, никоҳ ва никоҳнинг бекор қилиниши ҳақидаги гувоҳномага қараб фамилиясини, исмини ўзгартириш ва ҳоказолар) асосида ва ушбу ҳужжатларнинг сони ва берилган саналарига ҳавола қилинган тарзда охирги иш жойидаги иш берувчи томонидан киритилади. Ходим, иш берувчи меҳнат дафтарчасидаги ёзувларни ўзгартириш шарт бўлган ҳужжатларнинг асл нусхаларини тақдим этиши керак.

Бу ўзгартиришлар меҳнат дафтарчасининг биринчи бетига киритилади. Илгариги фамилия­си, исми, отасининг исми ёки туғилган куни тўғрисидаги ёзув устидан бир чизиқ чизилиб, янги маълумотлар ёзиб қўйилади. Тегишли ҳужжатларга ҳаволалар муқованинг ичкари бетига ёзилиб, корхона раҳбарининг ёки унинг томонидан махсус ваколат берилган шахс имзоси ҳамда корхона ёки ходимлар бўлими муҳри билан тасдиқланади. Ходимларнинг маълумоти, касби, ихтисослиги ва ҳоказолар бўйича ўзгартиришлар ҳам худди шу тартибда амалга оширилади.

Янги намунадаги меҳнат дафтарчаларида ўзгарган фамилия­ни аввалгисининг устидан кўрсатиб, эскисига битта чизиқ чизилади.

1975 йил намунасидаги меҳнат дафтарчаларида, мазкур реквизитларни тўлдириш учун махсус назарда тутилган икки бўш устун мавжудлигида, янги фамилияни аввалгисининг тагига ёзиб, эскисига чизиқ чизилади.

Кўрсатилган Йўриқноманинг 2.1-бандига кўра меҳнат дафтарчалари Ўзбекистон Республикасининг давлат тилида, Қорақалпоғистон Республикасида эса қорақалпоқ ёки Ўзбекистон Реcпубликасининг давлат тилида иш берувчи томонидан ходимнинг иштирокида тўлдирилади.

Меҳнат шартномасига ўзгартиришлар киритишга келсак, меҳнат шартномаси – ходим билан иш берувчи ўртасидаги битимлигини таъкидлаймиз, шу сабабли иш берувчи унга сизнинг маълумотларингизга тааллуқли бўлган бирор-бир ўзгартиришларни бир тарафлама тартибда кирита олмайди. Баъзан фамилия ўзгарганда меҳнат шартномасига қўшимча битим тузилади, ҳолбуки бундай қилиш мажбурий эмас, чунки меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида ходимнинг фамилия­си (исми) ўзгарган тақдирда, меҳнат шартномасини ўзгартириш хусусида тўғридан-тўғри кўрсатмалар мавжуд эмас.

1Меҳнат вазирлиги ва Ижтимоий таъминот вазирлиги томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 29.01.1998 йилда 402-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

Ленара ХИКМАТОВА, юрист.

Прочитано: 2446 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика