Norma.uz
Норма маслахатчи / 2013 йил / № 1 / Бизнинг маслаҳатлар

Фермер нақд пулга кўчат сотиб олмоқчи

Фермер хўжалиги товар-моддий харажатлар (маҳаллий гўнг, кўчат, уруғ ва ҳ.к)ни пул ўтказиш йўли билан ололмайди. Чунки пул ўтказиш йўли билан олувчи ташкилотнинг ўзи йўқ. Шунинг учун хўжалик раҳбари бу товарларни нақд пулга харид қилиб олиб, уни кирим қилади. Ушбу нақд пул маблағини банкдан олишнинг имкони борми? Мазкур операция бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади? Фермер хўжалиги ягона ер солиғи тўловчиси ҳисобланиб, бюджетдан ташқари жамғармаларга реализациянинг 3,5%ида солиқ тўлайди. Агар фермер хўжалиги бошқа фаолиятдан (яъни муддати ўтган дебитор ва кредиторларни ҳисобдан чиқариш йўли билан) даромад кўрса, қандай солиқ тўлаши керак?

Фермер хўжалиги раҳбари.

– Авваламбор айтиш керакки, сиз юқорида санаб ўтган товарларни пул ўтказиш йўли билан ҳам олса бўлади. Агар сизнинг иш фаолиятингизга зарур бўлган бошқа материалларни ҳақиқатан ҳам пул ўтказиш йўли билан олишнинг иложи бўлмаса, унда сизга хизмат кўрсатаётган банкка мурожаат қилиб, фермер хўжалигининг бошқа эҳтиёжлари учун маблағни нақд пул шаклида ёки корпоратив пластик карточка орқали олиш мумкин. Шундан кейин бу товар кирим қилинади. Бунда товарни олдин олиб, кейин банкдан пул талаб қилиш нотўғри бўлади. Бошқа эҳтиёжлар учун нақд пул чекланмаган миқдорда олиниши мумкин, фақат бу маблағга олинган материалларни корхона балансига кирим қилишингиз ва уларни кейинчалик ҳужжатлар билан асослаб қўйишингиз керак бўлади.

Бошқа эҳтиёжлар учун нақд пул олишда банк томонидан чекловлар қўйилиши мумкин эмас. Акс ҳолда банк ўз устав сармояси белгиланган энг кам миқдорининг 0,005 фоизи миқдорида жарима тўлайди*.

 

Корхона эҳтиёжлари учун нақд пулга сотиб олинган хом ашёнинг бухгалтерия ҳисоби қуйидаги ёзувлар билан акс эттирилади:

 

Т/р

Хўжалик операциясининг мазмуни

ҳисобварақлар корреспонденцияси

дебет

кредит

1

Хом ашё (кўчат) харид қилиш учун банк ҳисобрақамидан нақд пул олинди

5010

5110

2

Хом ашё (кўчат) харид қилиш учун ѓазнадан ҳисобдор шахсга пул берилди

6970

5010

3

Хом ашё ҳисобдор шахс ҳисобидан сотиб олинди

1010

6970

4

Олинган хом ашё ишлаб чиқаришга ишлатилди

2010

1010

 

*30.06.2001 йилда АВ томонидан 1044-сон билан рґйхатдан ґтказилган Ґисобвараілар очиш, мижозлар µисобвараіларига маблаІ ґтказиш ва µисобдан чиіариш, иш µаіи ва іонунларда назарда тутилган бошіа эµтиёжлар учун наід пул бериш тартиби бґйича белгиланган талабларни бузганлик учун тижорат банкларига нисбатан жарима жазо чораларини іґллаш тартиби тґІрисида низомнинг 5-банди.

Прочитано: 2875 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика