Norma.uz
СБХ / 2026 йил / № 38 / Пенсия иши

Бутун оила билан ишлаганда

 

Юридик шахс ташкил этмасдан оилавий тадбиркорликда ишлаётганларга пенсия ҳисоблаш ҳақида нималарни билиш керак.

 

 

Оила аъзоларининг (18 ёшга тўлмаганлар бундан мустасно) иш стажига календарь ойида ишланган кунлар сонидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 408-моддасида белгиланган тартибда ижтимоий солиқ тўланган давр ҚЎШИЛАДИ.

ПЖга ИХТИЁРИЙ РАВИШДА тўланадиган ижтимоий солиқ миқдори мавжуд имкониятлардан ва пенсия таъминоти миқдоридан келиб чиққан ҳолда мустақил равишда белгиланади.

Ижтимоий солиқ нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича тўланган тақдирда, унинг тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжатида кўрсатилган сана солиқ тўланган кун ҳисобланади. Унда фамилияси, исми, отасининг исми, ЖШШИР ва тўлов амалга оширилаётган давр кўрсатилиши шарт.

Оилавий тадбиркорлик субъекти оила аъзолари бўйича тўлов ҳужжати ҳар бир оила аъзоси учун АЛОҲИДА ёзилади. Агар тўлов ҳужжатида давр кўрсатилмаган бўлса, тўлов у амалга оширилаётган ой учун тўланган деб ҳисобланади.

Ижтимоий солиқ оилавий корхона оила аъзоларининг доимий яшаш жойидаги Пенсия жамғармасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Ягона ғазна ҳисобварағида очилган шахсий ғазна ҳисобварағига тўланади. Тўланган ижтимоий солиқ ҳисоби давлат солиқ хизмати органларида юритилади (592-сон Низом 44-б.).

 

МАЪЛУМОТ УЧУН. Ўзбекистон пенсияга чиқишнинг энг эрта муддатлари бўйича етакчи бўлиб қолмоқда: эркаклар учун 60 ёш, аёллар учун 55 ёш. Беларусь, Қирғизистон ва Тожикистонда бироз юқорироқ кўрсаткич ўрнатилган – 63 ва 58 ёш.

Россияда пенсияга чиқишнинг юқорироқ ёшига ўтиш аста-секин якунланмоқда. 2026 йилда 59 ёшли аёллар ва 64 ёшли эркаклар кексалик бўйича суғурта пенсияси олиш ҳуқуқига эга бўладилар. 2028 йилга келиб эса пенсия тегишли равишда 60 ва 65 ёшдан тайинланади.

Қозоғистон аста-секин кўрсаткичларни тенглаштириш жараёнида: эркаклар 63 ёшда, аёллар ҳозирча 61 ёшда нафақага чиқадилар, бироқ 2031 йил 1 январдан бошлаб уларнинг пенсия ёши эркакларники билан тенглаштирилади. Арманистон фуқаролари учун пенсияга чиқишнинг ягона ёши 63 ёш этиб белгиланди.

Озарбайжон фуқаролари учун ягона ва энг юқори ёш чегараси белгиланди: 2026 йил июль ойидан бошлаб эркаклар ҳам, аёллар ҳам 65 ёшдан пенсияга чиқади.

МДҲнинг деярли барча давлатлари 2025–2026 йилларда инфляцияга қарши курашиш учун пенсияларни индексация қилмоқда. Белоруссия эълон қилинган ўсиш бўйича етакчи бўлди, у ерда 2026 йил февраль ойидан бошлаб ўртача пенсия йиллик ҳисобда деярли 15%га ошди. Қозоғистон 2026 йил бошидан буён 10%га сезиларли индексацияни амалга оширди. Озарбайжон ҳар йили тўловларни тахминан 9%га ошириш сиёсатини давом эттирмоқда. Россия 2026 йил январидан бошлаб пенсияларни 7,6%га индексация қилди. Қирғизистонда пенсиялар 2026 йил кузида оширилиши эълон қилинган, бироқ ўсиш миқдори ҳали аниқланмаган. Арманистон пенсионерларни қўллаб-қувватлашнинг ностандарт йўлини танлади: у ерда тўғридан-тўғри индексация ўрнига нақд пулсиз тўловда кешбэк дастури амал қилади. 2026 йилда маблағларни қайтариш 12%дан 20%гача ошади, бу эса расмийларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ойига қўшимча 33,5 минг драм (600700 рубль) беради. Ўзбекистон 20262028 йилларда тўловларни ҳар йили инфляциядан юқори суръатлар билан ошириш стратегиясини эълон қилди.

 

Интернет материаллари асосида.

 

«Пенсия иши» бўлимини махсус мухбиримиз Алла РОМАШКО олиб боради.

Прочитано: 36 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2026 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика