Norma.uz
СБХ / 2026 йил / № 17 / Уй-жой-коммунал хўжалиги

Уй-жой қурилиши соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар фуқаролар фойдасига қайта ҳисобланади

 

2025 йилда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мутахассислари томонидан фуқароларнинг уй-жой қурилиши соҳасидаги қонунбузарликлар билан боғлиқ 1 700 дан ортиқ мурожаатлари ўрганиб чиқилди. Бундай ишлар натижасида қурувчилар фуқаролар фойдасига 22,1 млрд сўм миқдорида қайта ҳисоб-китоб қилишга мажбур бўлди. Қўмита матбуот хизмати хабарига кўра, мурожаатларнинг аксарияти (76%и) ижобий ҳал этилган.

 

Аҳоли кўпинча қурилиш ва пардозлаш ишлари сифатининг пастлиги, муҳандислик коммуникацияларининг қониқарсиз ҳолати, янги биноларни фойдаланишга топшириш муддатларининг бузилишидан шикоят қилган.

Қўмита мутахассислари қурувчилар ва истеъмолчилар ўртасидаги 130 га яқин намунавий шартномалар ҳолатини ҳам ўрганишди. Уларнинг аксариятида уйни топшириш муддатлари, ушбу қоидабузарликлар учун қурувчига нисбатан санкциялар, кафолат мажбуриятлари ва бошқалар кўрсатилмаган. Бундан ташқари, шартномалар бекор қилинганда, айрим ҳолларда фуқароларга маблағларни қайтариш муддатлари асоссиз равишда кечиктирилган.

Шартномалар ўрганиш чоғида, уларнинг бир қисми агентлар ёки тижорат вакиллари орқали расмийлаштирилганлиги маълум бўлди. Шу билан бирга, қурувчининг имзоси йўқ эди, бу эса унга мажбуриятларни бажармаган тақдирда жавобгарликдан қочиш имконини беради.

Шунингдек, 120 та турар жой мажмуасини реклама қилишда қонунбузарликлар аниқланган. Айрим ҳолларда реклама рухсат берувчи ҳужжатларсиз ва электрон реестрда рўйхатдан ўтмасдан жойлаштирилган. Реклама агентликлари ва қурувчиларга нисбатан жарима санкциялари қўлланилиб, қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Ушбу ишлар натижалари бўйича Қўмита Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясига таклифлар юборди.

 

«Уй-жой-коммунал хўжалиги» бўлимини махсус мухбиримиз Ирина ГРЕБЕНЮК олиб боради.

Прочитано: 208 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2026 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика