Norma.uz
Норма маслахатчи / 2025 йил / № 47 / Кадрлар бўлими

Шанба куни ҳам ишга чиқса…

 

Ходим билан меҳнат шартномаси ҳафтасига 5 кунга тузилган. Ходимнинг розилиги билан шанба куни иш куни киритиб, ойлигини кўтариш таклифи берилди.

Бу таклиф бўйича ходимни ҳафтасига 48 соат ишлатсак ва ўзи розилиги ҳақидаги тилхатга асосан меҳнат шартномасига қўшимча келишув қилсак тўғри бўладими?

 

– Ходим учун иш вақтининг нормал давомийлиги 5 кунлик ёки 6 кунлик иш ҳафтасида ҳафтасига 40 соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас (МК 182-м.). Шунда ҳар кунги ишнинг (сменанинг) давомийлиги олти кунлик иш ҳафтасида – 7 соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида – 8 соатдан ошиши мумкин эмас (МК 185-м.). Ушбу нормалар меҳнат қонунчилигида қатъий белгиланган (императив) бўлиб, уларга амал қилиш шарт. Шунга асосан ходимнинг розилик тилхати бўлса ҳам ҳафтасига 48 соатлик иш режимини белгилаш мумкин эмас. Олти кунлик иш ҳафтаси ўрнатилганда ҳар кунги иш вақти ва ҳафталик иш вақти юқоридаги талабларга кўра белгиланиши зарур.

 

Нурали Нурмуҳамедов, «Норма» эксперти.

Прочитано: 35 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика