Norma.uz
СБХ / 2025 йил / № 45 / Жавоб берамиз

Уй-жой сотиб олишда ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаш

2025 йил 17 сентябрда корхона жисмоний шахс билан электрон ҳужжат айланиши дастурий таъминотини қўллаб-қувватлаш бўйича хизматлар кўрсатиш шартномасини тузди. Унда жисмоний шахснинг солиқ органларида ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтганлиги ва кўрсатилган хизматлар учун тўлов Солиқ кодексининг 369-моддаси 9-бандига асосан тўлов манбаида ЖШДС ушлаб қолинмасдан амалга оширилиши кўрсатилган. Шу билан бирга, «Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида фаолиятни амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 6-бандида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 декабрдаги 806-сон қарорига 1-илова) ташкилотлар ўзини ўзи банд қилган шахсларни фақат бир марталик хизматлар кўрсатиш ёки ишларни бажариш учун жалб қилиши мумкинлиги кўрсатилган. Шартнома доирасида 2025 йил 30 сентябрдан бошлаб кўрсатилган хизматлар далолатномаси асосида жисмоний шахсга Солиқ кодексининг 369-моддаси 9-бандига мувофиқ ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаган ҳолда тўлов амалга оширилди. 2025 йил сентябрь ойида кўрсатилган хизматлар учун тўловдан ЖШДС ушлаб қолинмаганлигини ҳисобга олган ҳолда, келгусида шартнома бўйича хизматлар кўрсатишда солиқ оқибатлари юзага келишининг олдини олиш учун шартномага қандай ўзгартиришлар киритиш лозим?

Для ознакомления с полной версией, заинтересовавшей вас публикации, необходимо оформить подписку на печатную или электронную версии наших  газет. О том, как это  сделать  – по телефону 78 147 11 72.

Как это работает?

Прочитано: 118 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика