Norma.uz
СБХ / 2025 йил / № 28 / Қонунчиликдаги янгиликлар

«Яшил» ташаббуслар қандай қўллаб-қувватланади

 

Президент 07.07.2025 йилдаги «Иссиқхона газларининг чиқарилишини чеклаш тўғрисида»ги ЎРҚ-1073-сон Қонунни имзолади. У газлар чиқарилишини тизимли тартибга солиш ва камайтиришга, шунингдек «яшил» ташаббусларни рағбатлантиришга қаратилган. Ҳужжат ярим йилдан кейин кучга киради.

 

Иссиқхона газларининг чиқарилишини чеклашнинг асосий тамойиллари:

• иссиқхона газлари чиқарилишини камайтириш шароитида барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш;

• қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш устуворлиги;

• давлатнинг иссиқхона газлари чиқарилишини қисқартириш бўйича халқаро мажбуриятларини бажариш зарурати;

• иссиқхона газлари чиқарилиши тўғрисидаги ҳисоботларнинг мажбурийлиги ва шаффофлиги;

• иссиқхона газлари чиқарилишини қисқартириш бўйича мақсадли кўрсаткичларнинг бажарилиши;

• иссиқхона газлари чиқарилишини чеклаш бўйича ёндашувларнинг илмий асосланганлиги, тизимлилиги ва тўлиқлиги.

Қонун билан юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар ва жисмоний шахсларга «яшил» лойиҳаларни амалга ошириш ҳуқуқи берилмоқда.

Шу билан бирга, бундай лойиҳаларни амалга ошириш натижасида эришилган барча қисқартирилган иссиқхона газлари чиқарилишини камайтириш тўлиқ давлат ихтиёрида бўлади.

«Яшил» лойиҳалар тўғрисидаги маълумотлар углерод бирликлари реестрига киритилади, бу эса шаффофлик ва ҳисобдорликни таъминлайди.

Вазирлар Маҳкамаси «яшил» лойиҳалар ижрочиларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чораларини, шунингдек, бундай лойиҳалар жавоб бериши керак бўлган талабларни ишлаб чиқади.

Бундан ташқари, қонунда «яшил» лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги ҳисоботда кўрсатилган «яшил» лой­иҳани амалга ошириш натижасида ҳосил бўлган углерод бирликларини текшириш назарда тутилган.

Ўзбекистонда углерод бирликлари савдоси натижасида олинган маблағлар белгиланган тартибда иқлим ўзгаришига мослашиш ва унинг оқибатларини юмшатиш, экология соҳасидаги дастурлар ва тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, циркуляр ва яшил иқтисодиёт, чиқиндиларни бошқариш учун йўналтирилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 09.01.2026 йилдан кучга киради. 

 

Лола АБДУАЗИМОВА.

Прочитано: 62 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика