Келгуси даврлар харажатлари нима
Келгуси даврлар харажатлари – бу ҳозир тўланган, лекин улар бўйича хизматлар келгусида муайян вақт – чорак, йил ва ҳоказо мобайнида кўрсатиладиган харажатлардир.
Бу харажатларни қуйидаги ҳисобварақларда ҳисобга олинг (21-сон БҲМСга 2-илова 155–160-б.):
• 3110 «Олдиндан тўланган оператив ижара»;
• 3120 «Олдиндан тўланган хизматлар»;
• 3190 «Бошқа келгуси даврлар харажатлари».