Norma.uz

Ўзингизни текшириб кўринг

 

Газетамизнинг қанчалик зийрак ўқувчиси эканлигингизни текшириб кўрадиган вақт келди. Мабодо ниманидир эслолмай қолсангиз, хижолат бўлманг. «Норма маслаҳатчи»ни очиб, билимларингизни такрорлаб олишга доимо имкон бор. Омад ёр бўлсин!

 

Ёшга доир пенсия олувчилар санаторийга бепул йўлланма олиш ҳуқуқига эгами?

а)  йўлланмалар ҳар йили унинг қийматининг 50%ини тўлаш билан берилади;

б)  уч йилда бир марта берилади;

в)  икки йилда бир марта берилади.

 

Аёлларга ёшга доир нафақа қайси ёшдан тайинланади

а)  62 ёшга тўлганда;

б)  59 ёшга тўлганда; болаликдан ногирон фарзандларни тарбиялаётган оналарга – 54 ёшга тўлганда;

в)  60 ёшга тўлганда; болаликдан ногирон фарзандларни тарбиялаётган оналарга – 55 ёшга тўлганда.

 

I гуруҳ кўриш қобилияти бўйича ногиронлиги бўлган шахсларга пенсияга қандай устамалар тўланади?

а)  пенсияларга устамалар (ПҲБМнинг 100%и); ойлик компенсация пул тўловлари (ПҲБМнинг 45%и);

б)  пенсияларга устамалар (ПҲБМнинг 100%и);

в)  ойлик компенсация пул тўловлари (ПҲБМнинг 45%и).

 

Агар инсон ногиронлик пенсиясидан ёшга доир пенсияга ўтса, у гувоҳномасини ўзгартириши керакми?

а)  эски гувоҳномага қўшимча варақа берилади;

б)  гувоҳнома ўзгартирилмайди;

в)  янги пенсия гувоҳномаси ёзиб берилади.

 

Ёшга доир пенсия тайинланганидан кейинги иш вақтлари стаж учун ҳисобга олинадими?

а)  пенсияни ҳисоблаш учун стажга киритилмайди;

б)  фуқароларнинг айрим тоифаларига ҳисобга олинади;

в)  ҳар 2 йилда қайта ҳисоб-китоб қилинади.

 

100 ёшга тўлганларга пенсияни қайта ҳисоблашни ҳужжатлар билан расмийлаштириш керакми?

а)  шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхасини тақдим этиш керак;

б)  ойлик қўшимча тўловни расмийлаштириш учун ҳеч қандай қўшимча ҳужжатлар керак эмас;

в)  пенсия тўловларини СМС хабар орқали қабул қилишни тасдиқлаш.

 

Тўғри жавоблар:1б, 2в, 3а, 4в, 5а, 6б.

 

Сизнинг натижангиз:

 

6 балл – аъло даражали натижа. Сиз пенсия таъминоти масалаларини яхши тушунасиз. 

3-5 балл – кўп нарсани билар экансиз. Билимларингиз янада юқори бўлиши учун «Норма маслаҳатчи»ни ўқинг ва ҳуқуқ соҳасидаги янгиликлардан доимо бохабар бўлиб туринг.

3 ва ундан кам балл – афсус, сиз жуда кам билимга эгасиз. Эсдан чиқарманг, билим – куч демак. Билимларингиз айниқса пенсия ёшида сизга асқотиб қолади. «Норма маслаҳатчи» билан бирга бўлишга ҳаракат қилинг, шунда яхши натижани қўлга киритасиз.

 

Диққат! Ушбу саволларга батафсил жавоблар «Норма маслаҳатчи» газетасининг 19.03.2024 йилдаги 12 (973), 23.04.2024 йилдаги 17 (978), 14.05.2024 йилдаги 20 (981)-сонларида чоп этилган.

 

Мавзувий сонни махсус мухбиримиз Алла Ромашко олиб боради.

Прочитано: 69 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика