Қисқа сатрларда
Ўзбекистонда
• Пенсионерлар сони 4 082 678 кишига етди. Энг кўп пенсионерлар Фарғона вилоятида – 482,3 минг киши яшайди.
• Пенсия олаётган 100 ёшдан ошганлар сони 490 кишини ташкил этади. Узоқ умр кўрувчиларнинг энг кўпи Қашқадарё вилоятида, энг ками – Навоий вилоятида.
• Ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган фуқаролар йилда бир марта бепул темир йўл ёки шаҳарлараро автобус чипталарини (боришга ва қайтишга) олишлари мумкин.
• Болаликдан ногирон бўлган шахслар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3 баравари миқдоридаги даромадлари солиқ тўлашдан қисман озод қилинади.
• Ишлаётган пенсионерлар сони бўйича Тошкент етакчилик қилмоқда – умумий сонининг 17%и. Республика бўйича жами 584 минг ишлаётган пенсионер бор.
Маълумот учун!
Эр (хотин)нинг вафоти муносабати билан тайинланган ПЕНСИЯ, пенсионер янги никоҳга кирган ҳолда ҳам САҚЛАНИБ ҚОЛАДИ.