Norma.uz

Уруш ногиронларига тенглаштириладиган шахслар

 

Армияда хизмат қилиш, ҳаракатдаги армия таркибида хизмат вазифаларини бажариш, ишлаш даврида олинган яраланиш, контузия, шикастланиш ёки касаллик туфайли ногирон бўлиб қолган шахслар уруш ногиронларига тенглаштирилади.

 

Хусусан, улар жумласига қуйидаги ногиронлиги бўлган шахслар киради:

• собиқ СССР ва Ўзбекистон Республикаси чегараларини қўриқлаган ҳарбий хизматчилар;

• 1941 йилнинг 22 июнидан 1954 йилнинг 31 декабригача бўлган даврда қирувчи батальонлар, взводлар ва халқни ҳимоя қилувчи отрядлар таркибида собиқ СССР ҳудудида жанговар ҳаракатларда иштирок этган шахслар;

• 1941–1945 йиллардаги уруш даврида темир йўлларнинг фронт яқинидаги участкаларида, мудофаа чизиғи иншоотларида ишлаган, ҳарбий-денгиз базалари, аэродромлар ҳамда ҳарбий ҳаракатлар кетаётган жойлардаги бошқа ҳарбий объектларни қурилиши ишларида қатнашган ходимлар;

• 1941–1945 йиллардаги уруш даврида партизан отрядлари ва қўшилмаларида ёки яширин ишларда бўлган шахслар;

• ҳаракатдаги армия таркибида ишлаган ёлланма ходимлар таркибидан бўлган шахслар;

• 1941–1945 йиллардаги уруш даврида фашист концлагерларида (гетто ва зўрлик билан ушлаб туриладиган бошқа жойларда) бўлган шахслар (тутқунлар, шу жумладан болалар);

• тинчлик ўрнатувчи кучлар таркибида иштирок этган, ҳарбий ҳаракатлар кетаётган мамлакатларда ўз байналмилал бурчларини адо этган ҳарбий хизматчилар, ички ишлар органлари ва Давлат хавфсизлик хизматининг бошлиқлар ва оддий ходимлар таркибидан бўлган шахслар;

• ҳарбий хизматдаги вазифаларини (хизмат вазифаларини) бажарган ҳарбий хизматчилар, ички ишлар органлари ва Давлат хавфсизлик хизматининг бошлиқлар ва оддий ходимлар таркибидан бўлган шахслар;

• ўқув машғулотлари ёки текшириш учун йиғинларга чақирилган ва шу йиғинларда хизмат бурчаларини бажарган ҳарбий мажбуриятли шахслар.

Прочитано: 65 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика