Norma.uz

Солиқ бўйича имтиёз

 

II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахснинг мулкида квартира ва дала ҳовлиси бор. У квартираси (60 кв. м) учун мулк солиғини тўлашда имтиёздан фойдаланади. II гуруҳ ногирони шу билан бирга дала ҳовлиси учун мулк солиғини тўлаши керакми?

 

– II гуруҳ ногиронлиги бўлган жисмоний шахс дала ҳовлиси учун мулк солиғини тўлаши керак.

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг мулкида бўлган 60 квадрат метр доирасидаги мол-мулк жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғини тўлашдан озод қилинади. Мазкур имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади (СК 421-м. 2-қ. 3-б.).

Бу солиқ имтиёзи мулкдорнинг танловига кўра фақат битта турар жой мақсадида фойдаланиладиган кўчмас мулк объектига нисбатан қўлланилади (СК 421-м. 4-қ.).

Шунга кўра, агар II гуруҳ ногиронлиги бўлган жисмоний шахс квартирага нисбатан имтиёзни қўлласа, у дала ҳовлиси учун мулк солиғини тўлаши керак.

Бундан ташқари, дала ҳовлисининг турар жой фондига тегишлилигини аниқлаш учун унга доир ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларни ўрганиб чиқиш керак. Агар дала ҳовлиси турар жой мақсадидаги кўчмас мулк бўлмаса, мулкдор кўчмас мулк объектини имтиёз қўллаш учун танлаш ҳуқуқига эга эмас – имтиёз фақат турар жой мулки ҳисобланган квартирага нисбатан қўлланилиши мумкин.

 

Собир Нурбердиев, «Норма» эксперти.

 

Маълумот учун!

I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг шахсий автотранспорт воситаларини мослаштириш харажатларининг 50%и (30 БҲМ миқдоригача) КОМПЕНСАЦИЯ ҚИЛИНАДИ.

Прочитано: 63 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика