Norma.uz

Пенсияларни тайинлаш ва тўлашда бюрократик тўсиқлар қисқартирилади

 

Вазирлар Маҳкамасининг 29.10.2024 йилдаги 714-сон қарори билан фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек уларнинг айримларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

 

Ҳужжат 18.03.2024 йилдаги «Фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтиришга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-922-сон Қонунни ижро этиш, шунингдек фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўзаро мувофиқлаштириш мақсадида қабул қилинди. Бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга қуйидагиларга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди:

• пенсияларни тайинлаш ва тўлаш тартиб-таомилларини рақамлаштириш ҳисобига ортиқча бюрократик юкни бартараф этиш;

• пенсия тайинланганлиги тўғрисидаги қоғоз маълумотномани бериш бекор қилиниши муносабати билан маълумотларни махсус ахборот тизими орқали электрон тарзда шакллантириш;

• товар ва хизматлар истеъмол нархлари индекси даражасини ҳисобга олган ҳолда пенсияларни индексация қилиш;

• маъмурий ислоҳот асосида вазирлик ва идоралар номлари ҳамда мажбуриятларига ўзгартиришлар киритиш.

Ҳужжат билан қуйидагиларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда:

Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом (13.10.2022 йилдаги 592-сон ВМҚ билан тасдиқланган);

Фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидаги маблағларни тўлаш тартиби тўғрисидаги низом (21.12.2004 йилдаги 595-сон ВМҚ билан тасдиқланган);

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси тўғрисидаги низом (19.02.2010 йилдаги 30-сон ВМҚ билан тасдиқланган).

 

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 30.10.2024 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.

Прочитано: 63 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика