Norma.uz
Норма маслахатчи / 2025 йил / № 10 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Андеррайтинг фаолияти тўғрисидаги низом тасдиқланди

 

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг «Қимматли қоғозла бозорида андеррайтинг фаолияти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи қабул қилинди (28.02.2025 йилда рўйхатдан ўтказилган, рўйхат рақами 3610).

 

Андеррайтинг – эмитентнинг қимматли қоғозларини чиқарилишини ташкиллаштириш ва/ёки кафолатли жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш фаолияти.

Андеррайтер томонидан қимматли қоғозларни кафолатли жойлаштириш турлари қуйидагилардан иборат:

• тўлиқ кафолатли жойлаштириш – чиқарилган барча қимматли қоғозларнинг жойлаштирилиши;

• қисман кафолатли жойлаштириш – чиқарилган қимматли қоғозларнинг 10%дан кам бўлмаган қисмининг жойлаштирилиши.

Эмитент ва андеррайтер ўртасидаги қимматли қоғозларни жойлаштириш жараёнидаги ўзаро муносабатлар шартнома билан белгиланади.

Шартноманинг мажбурий шартлари:

• қимматли қоғозларни жойлаштириш шартлари ва андеррайтинг хизматининг хусусияти;

• эмитент ва андеррайтер (бирлашма) ўртасида қимматли қоғозларни жойлаштириш жараёнида ўзаро муносабатларнинг шартлари ва тартиби;

• эмитент билан андеррайтер (бирлашма) ўртасида қимматли қоғозларни жойлаштиришдан кейинги ўзаро муносабатларнинг шартлари ва тартиби (иккиламчи бозорда жойлаштирилган қимматли қоғозларни андеррайтер (бирлашма) томонидан қўллаб-қувватлаш);

• андеррайтинг хизматлари учун ҳақ тўлаш миқдори ва тартиби;

• қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа шартлар.

Қимматли қоғозларни жойлаштириш жараёнида андеррайтер томонидан қуйидагиларга йўл қўйилмайди:

• инвесторлар учун аҳамиятга эга бўлган ахборотни лозим даражада ошкор қилмасдан туриб андеррайтинг хизматларини амалга ошириш;

• қимматли қоғозлар бозорининг алоҳида бир иштирокчиларига ёки инвесторларга бошқаларга нисбатан имтиёзли ҳуқуқларни тақдим этиш, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно;

• эмитент билан тузилган шартноманинг шартларини бажармаслик, лозим даражада бажармаслик ва (ёки) ўз вақтида бажармаслик;

• эмитентга, бирлашма бўйича ҳамкорларига ёки инвесторларга зарар етказиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳаракатлар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 1.03.2025 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев, Лола Абдуазимова.

Прочитано: 55 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика