Norma.uz
СБХ / 2025 йил / № 05 / Мутахассислар тушунтиради

Ҳисоботларни юборишда юзага келган муаммолар

 

Резидентлик сертификатларини ҳисобга олган ҳолда норезидентлар фойдасига тўловлар бўйича ҳисоботларни такомиллаштириш тўғрисидаги кўплаб илтимослар натижасида 137 (Норезидентнинг даромадига солиқ) ва 29 (Хизматлар импортига ҚҚС) кодлар бўйича ҳисобот шакли ўзгартирилди. Бироқ янги функционалдан фойдаланишнинг дастлабки кунларида бухгалтерлар кўплаб муаммоларга дуч келишди.

Вужудга келган вазият бўйича шарҳлар ва янги шаклларни янада такомиллаштириш бўйича мулоҳазаларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

 

Муаммолардан бошлаймиз...

Ҳиндистондан хизматларни импорт қилувчи компания амалдаги Икки томонлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисидаги битимга мувофиқ 10% ставкани қўллаши керак. Бироқ янги шаклда хизматлар импортига камайтириш ўрнига стандарт 20% ставка ёки тўлиқ озод қилиш ўрнатилган. Катакни тузатиб бўлмайди.

Бошқа компания бухгалтерида 29-код бўйича ҳисобот автоматик тўлдирилмайди. Бундан ташқари, у «Маълумотлар» ичига ҳар кирганда контрактлар бўйича киритилган ёзувлар сонини икки баробар кўпайтиради. «Ўчириш» тугмаси ёрдамида ортиқча ёзувларни ўчиришга уринганда улар яна кўпайиб кетмоқда.

Учинчи компания бухгалтерида 137-код бўйича ҳисоботнинг аллақачон ёзилган қаторларида резидентлик сертификатини бириктиргандан сўнг камайтирилган солиқ ставкасини қўйиб бўлмаяпти. Бундан ташқари, ҳисоботни шакллантиришга уринишлар аввалги ойлар бўйича нотўғри маълумотларга олиб келди.

Яна бир солиқ тўловчи норезидент даромадига солиқ бўйича етишмаётган НДСни киритиш учун янги қатор қўшмоқчи бўлди ва буни фақат ноябрь учун қилиш мумкинлигини, ундан олдинги давр учун эса мумкин эмаслигини аниқлади.

Янги шакл норезидент даромадига солиқсиз тўлов суммасига боғланади, шу тариқа солиқ солинадиган база автоматик равишда камайтирилади.

Норезидент даромадига солиқ ўсиб борувчи якун бўйича ҳисобланади, шунинг учун 10 ойнинг барчаси учун солиқ солинадиган база янги методология бўйича нотўғри кўрсатилади.

Норезидентдан пул маблағлари қайтарилганда солиқ 20% ставка бўйича қайтарилади, гарчи у бошқа ставка бўйича тўланиши керак эди. Натижада яна солиқ солинадиган база камайтирилади.

Имтиёзни бекор қилишда сумманинг яхлитланиши нотўғри ишлаяпти. Фақат бутун сон бекор қилинади, агар у вергулдан кейинги белгилар билан бўлса, қолдиққа қўшимча ҳисобланади.

Кўп компаниялар интернет орқали электрон реклама, техник, ахборот хизматларини харид қилади (META, GOOGLE, ZOOM ва бошқалар) ва бу ҳолда 5 минг АҚШ долларигача корпоратив валюта картаси орқали тўлайди. Бу ҳолда IDN шартнома йўқ ва тартибга солувчи бу катакларни қандай тўлдириш кераклигини тушунтириши керак (масалан, 32 та «бир» қўйиш ва ҳ.к.).

Норезидентлар билан қарз шартномалари бўйича тегишли дивидендлар ёки фоизларни тўлайдиган компаниялар ҳам IDN шартнома бўйича 32 рақамни тўлдиришда муаммога дуч келишди. Бу ҳолда ҳам тартибга солувчининг тушунтиришлари керак, чунки бўш катаклар билан ҳисобот юборилмайди.

Баъзи бухгалтерларда резидентлик сертификатини бириктиришда муаммолар юзага келмоқда.

 

Таҳририятимиз солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВАдан вазиятни қандай кўраётгани ҳақида фикр билдиришни сўради:

– 137- код (Норезидент даромадига солиқ) ва 29-код (Хизматлар импортига ҚҚС) бўйича ҳисобот шаклларини бошқаришни ўзгартириш – бу анчадан бери етилган зарурат. Хусусан, биз қуйидаги муаммони кўтарган эдик: 29-код бўйича ҚҚС 1 код бўйича ҳисобга ўтирмаяпти, чунки 11.09.2022 йил хизматлар импортига бир томонлама ЭҲФлар бекор қилинди. Дастур шахсий карточка бўйича мавжуд ортиқча тўловларни ва СК 273-моддасига кўра 29-код бўйича ҚҚС тўлаш муддати айланмалар бўлган ойдан кейинги ойнинг 20-санасигача белгиланганини ҳисобга олмаяпти.

137-код (НДС) бўйича ҳисобот янги шакл туфайли тўлдириш учун мураккаброқ бўлса ҳам, шаффофроқ бўлиши керак. Янгиликлардаги асосий ноу-хау – бу резидентлик сертификатларини бевосита ҳисоботга бириктириш имконияти.

Биз камчиликлар бартараф этилганда, солиқ органлари бухгалтерларни 137-код бўйича пасайтирилган ставкаларни қўллашнинг асослилигини исботлаш талаблари билан камроқ безовта қилишларини кутяпмиз. Компаниялар ҳам ўз томонидан ўз интизомини оширишлари керак бўлади. Агар контрагентлар резидентлик сертификатини ҳали юбормаган бўлса, фақат юбориши керак бўлса, НДС бўйича ставкани пасайтиришни қўллаб бўлмайди.

Бу плюслар эди. Минуслар эса, ҳар доимгидек, тўлиқ ишлаб чиқилмаган механизмлар ва тушунтирилмаган нозик жиҳатларда.

Қуйидагиларга эътибор қаратмоқчи эдик:

1) янги бошқарув шаклларини йил охирида жорий этиш мақсадга мувофиқ эмас;

2) 137-код бўйича ҳисобот, агар норезидентлар даромадига солиқнинг ўзи ўсиб борувчи якун бўйича эмас, балки ҚҚС каби ойма-ой ҳисобланса, тўғрироқ ҳисобланади ва тузатилади;

3) янги шаклларни қандай тўлдириш бўйича тушунтириш – ДСҚ мутахассислари томонидан батафсилроқ, қадамма-қадам баён этилишини талаб қилади. Видео-қўлланмаларда тақдим этилган маълумотлар аниқ камлик қилади. Масалан, биз ўзимиз «синаб кўриш» усули билан IDN шартнома учун мўлжалланган майдонни бирлар қўйиш билан тўлдириш кераклигини тахмин қилдик. Ва фақат шундагина ҳисобот шаклланади.

Солиқ тўловчиларга батафсил тушунтириш керак бўлган бундай нозик жиҳатлар жуда кўп.

 

buxgalter.uz.

Прочитано: 61 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика