Norma.uz
Норма маслахатчи / 2024 йил / № 28 / Меҳнат муносабатлари

Корхона ходими бўлмаган шахсларга моддий ёрдам тўлаш

 

Корхона ўз ходими бўлмаган жисмоний шахсларга ҳам моддий ёрдам кўрсатиши мумкин:

•   жисмоний шахсларнинг ёзма аризасига кўра. Жисмоний шахс аризада ёрдам миқдорини кўрсатиши мумкин ёки унинг миқдори раҳбарнинг қарори билан белгиланади. Ариза асосида буйруқ расмийлаштиринг;

•   бир гуруҳ шахсларга – ички ҳужжат асосида. Масалан, корхонанинг собиқ ходимлари бўлган пенсионерларга.

 

Корхона ходими бўлмаган шахсларга тўланадиган моддий ёрдам моддий наф тарзидаги даромадларга киради, қуйидагилардан ташқари (СК 367-м. 1, 2-б.).

 

•   фавқулодда ҳолатлар туфайли етказилган зарар миқдорида моддий ёрдам (СК 369-м. 3-қ. 2-б.). Шунингдек, жисмоний шахснинг бошқа даромадлари бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уни сотиб олиш учун маблағлар шаклида
(СК 377-м. 10-б.);

•   ишламайдиган пенсионерларга бериладиган моддий ёрдам, бу жисмоний шахснинг бошқа даромадларига ҳам тегишли (СК 377-м. 11-б.).

 

Ходим бўлмаган шахсларга моддий ёрдам кўрсатилганда қандай солиқлар ундирилади

Корхона ходими бўлмаган шахсларга моддий ёрдамнинг барча турлари:

•   иш ҳақи шаклидаги даромадга тааллуқли бўлмагани учун ижтимоий солиққа тортилмайди (СК 403–404-м.);

•   фойда солиғи ҳисоб-китобида чегириб ташланмайдиган харажатларга киритилади (СК 317-м. 3-б., СК 317-м. 7-б.).

Корхона ходими бўлмаган шахсларга моддий ёрдам тўлашда даромад солиғи бўйича имтиёзларни қўллаш тартиби қуйидагича:

 

Моддий ёрдам кўрсатиш ҳоллари

ЖШДС бўйича имтиёзларни қўллаш

Фавқулодда ҳолатлар туфайли

Етказилган зарар миқдорида даромад ҳисобланмайди (СК 369-м. 2-қ. 3-б.)

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уни сотиб олиш учун маблағ шаклида

Имтиёз қўлланилмайди.

Бошқа юридик шахслардан моддий ёрдам ва бошқа турдаги ёрдам олган жисмоний шахсларнинг даромадларидан ЖШДС суммасини қайта ҳисоблаш жисмоний шахс даромадлари тўғрисидаги декларацияни тақдим этганда солиқ органлари томонидан амалга оширилади (СК 388-м. 7-қ.)

Ишламайдиган пенсионерларга ва меҳнат қобилиятини йўқотган, илгари корхона ходимлари бўлган шахсларга, вафот этган ходимнинг оиласига бериладиган моддий ёрдам*

Календарь йил давомида энг кам иш ҳақининг 2,11 бараваригача – календарь йил учун совғалар ва бошқа турдаги ёрдамларнинг умумий миқдорига нисбатан қўлланилади
(СК 378-м. 10-б.)

Бошқа ҳолатлар

Имтиёзлар қўлланилмайди

 

 

*Хайрия ёрдами сифатида қаралади.

 

Ҳомийлик (ҳомийлик фаолияти) — юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик мақсадларида бошқа юридик ва жисмоний шахсларга мол-мулкни, шу жумладан пул маблағларини қайтармаслик шарти билан ёки имтиёзли шартларда беришда, улар учун ишлар бажаришда, уларга хизматлар кўрсатиш ва уларни бошқача шаклда қўллаб-қувватлашда ифодаланадиган ихтиёрий беғараз ёрдам (фаолият) («Хайрия тўғрисида»ги Қонун 3-м.).

 

Сиз солиқ агенти сифатида корхонангиз билан меҳнат муносабатларида бўлмаган жисмоний шахсга моддий манфаатлар шаклида даромад тўлашда ЖШДС ушлаб қолмаслик ҳуқуқига эгасиз. Бунинг учун жисмоний шахсдан ЖШДС ушланмаслиги тўғрисида ариза олинг (СК 387-м. 2-қ.).

 

Бундай ҳолда жисмоний шахснинг мажбуриятлари:

•   келгуси йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай йиллик даромадлари тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш (СК 393-м. 1-қ., СК 396-м., СК 397-м.);

•   келгуси йилнинг 1 июнидан кечиктирмай ЖШДСни мустақил равишда тўлаш (СК 398-м.);

Агар сиз ЖШДС ушлаб қолмаган бўлсангиз, кейинги йилнинг 30 январидан кечиктирмай солиқ органларига ушбу даромадни олган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишни унутманг (СК 389-м. 1-қ. 1-б.).

 

МИСОЛ. Корхонанинг ходими бўлмаган жисмоний шахсга моддий ёрдам қандай тўланади

Корхонанинг ходими бўлмаган шахс даволаниш учун моддий ёрдам сўрайди. У:

•   7 920 000 сўмлик тиббий ҳужжатлар тақдим этган;

•   пулни пластик картасига ўтказишни сўраган;

•   ўз даромадлари ҳисобидан ЖШДС ушлаб қолиш учун ариза ёзган.

Жисмоний шахсга моддий ёрдам миқдори ЖШДСни ҳисобга олмаган ҳолда ўтказилиши керак.

Картасига 7 920 000 сўм ўтказилиши учун у 9000000 сўм миқдорида моддий ёрдам сўраб ариза бериши керак.

Ушбу суммадан олинадиган ЖШДС миқдори 1080000 сўмни ташкил қилади (9 000 000 х 12%).

7 920 000 сўм (9 000 000 – 1 080 000) пластик картага ўтказилади.

СКнинг 378-моддаси 3-бандига кўра ЖШДС бўйича имтиёз қўлланилмайди, чунки у фақат мана шу корхона ходимларига нисбатан қўлланилади.

 

Ходим бўлмаган шахсларга тўланадиган моддий ёрдамни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш

Корхонада ишламайдиган шахсларга молиявий ёрдам бошқа операцион харажатларга тегишли (Низом 2.3.9.4-б., 05.02.1999 йилдаги 54-сон ВМҚга илова). Буни 9430-«Бошқа операцион харажатлар» счётида ҳисобга олинг. 

Бухгалтерия ҳисобида ходим бўлмаганларга моддий ёрдамни ҳисоблаш ва тўлашни қуйидагича акс эттиринг:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

Счётлар кореспонденцияси

дебет

кредит

Моддий ёрдам ҳисобланди

9430

6990

ЖШДС ушлаб қолинди (имтиёзлар бўлмаганда ёки имтиёзли суммалардан ошиб кетганда)

6990

6410

Моддий ёрдам нақд пулда берилди

6990

5010

Жисмоний шахснинг пластик картасига ёки банк ҳисобрақамига моддий ёрдам ўтказилди

6990

5110

 

 

Корхона ходими бўлмаганларга моддий ёрдам беришнинг солиқ ҳисоботидаги акси

ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобида корхонада ишламайдиган шахсларга моддий ёрдамни қуйидагича акс эттиринг.

 

Моддий ёрдамнинг умумий миқдори

•   Ҳисоб-китобга 012-сатрда «Иш ҳақи билан боғлиқ бўлмаган даромадлар»;
•   5-иловада (шаблон файл)

ЖШДС бўйича моддий ёрдамнинг имтиёзли суммалари

•   «Солиқ солишдан озод этилган жисмоний шахслар даромадларининг ёйилмаси» 2-илованинг 0301 – 0317-сатрларининг бирида 

 

Фойда солиғи ҳисоб-китобида корхонада ишламайдиган ходимларга тўланган моддий ёрдамнинг бутун суммасини 3 ва 4-устунлар­да акс эттиринг.

•   I-III чорак якунлари бўйича – 2-илованинг 030, 0119, 0122-сатрларида;

•   йил якунлари бўйича – 2.1-илованинг 0318 – 0321-сатрларида.

 

Татьяна БЕЛОУСОВА,

«Норма» эксперти.

Прочитано: 115 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика