Norma.uz
СБХ / 2024 йил / № 28 / Амалий бухгалтерия

Балансдан ташқари счётларда асосий воситалар ҳисобини юритиш

 

Қандай ҳолатларда асосий воситалар балансдан ташқари счётларда ҳисобга олинади

Ташкилотга тегишли асосий воситаларни (АВ) 0100-баланс счётида ҳисобга олинг.

Аммо айрим ҳолатларда мулкни қуйидаги балансдан ташқари счётларда ҳисобга олиш зарур:

 

Счёт рақами

Счёт номи

Счёт таърифи

001

Оператив ижарага олинган асосий воситалар

Корхона томонидан оператив ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган (Йўриқнома 436-б., 21-сон БҲМСга 2-илова).

Ижарага олинган АВ ижара шартномасида кўрсатилган баҳода ҳисобга олинади.

Аналитик ҳисоб ижарага берувчилар ва объектлар (ижарага берувчининг инвентарь рақамлари) бўйича юритилади.

002

Масъул сақлашга қабул қилинган товар-моддий қийматликлар

Масъул сақлашга қабул қилинган ТМҚ мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган (Йўриқнома 437-б., 21-сон БҲМСга 2-илова).

ТМҚ қабул қилиш-топшириш далолатномаси ёки ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган баҳоларда ҳисобга олинади.

Аналитик ҳисоб корхоналар бўйича, турлари ва нави ҳамда сақлаш жойи бўйича юритилади.

005

Монтаж учун қабул қилинган ускуналар

Пудратчи корхоналар томонидан монтаж учун буюртмачидан олинган барча турдаги ускуналарнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган. Ушбу счётдан пудратчи корхоналар фойдаланади (Йўриқнома 440-б.,
21-сон БҲМСга 2-илова)
.

Ускуна буюртмачи томонидан тегишли ҳужжатларда кўрсатилган баҳода ҳисобга олинади.

Аналитик ҳисоб алоҳида объектлар ёки агрегатлар бўйича юритилади.

010

Молиявий ижара шартномаси

бўйича берилган асосий воситалар

Молиявий ижара шартномаси бўйича ижарага берилган асосий воситаларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган (Йўриқнома 445-б., 21-сон БҲМСга 2-илова).

Молиявий ижара шартномаси бўйича берилган АВ ижара муддатининг тугаши муносабати билан эгасига қайтарилганда ёки бошқа сабабларга кўра қайтариб олинган ёки шартнома муддати тугагандан кейин ижарачи сотиб олган вақтдан бошлаб ҳисобдан чиқарилади.

Аналитик ҳисоб ижара шартномаси бўйича берилган ҳар бир АВ бўйича алоҳида юритилади.

011

Ссуда шартномаси бўйича олинган мулк

Ссуда шартномаси бўйича олинган мулкларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган (Йўриқнома 446-б.,
21-сон БҲМСга 2-илова)
.

Ссуда шартномаси бўйича олинган мулклар шартнома муддати тугаши билан эгасига қайтарилганда ҳисобдан чиқарилади.

Аналитик ҳисоб ссуда шартномаси бўйича олинган мулкнинг ҳар бир объекти бўйича юритилади.

015

Оддий ширкат (биргаликдаги фаолият)

шартномаси бўйича олинган мол-мулк

Биргаликдаги фаолият ишончли вакилида оддий ширкат (биргаликдаги фаолият) шартномаси иштирокчиларига тегишли бўлган ва биргаликдаги фаолиятни амалга ошириш учун олинган, мол-мулкнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган (Йўриқнома 450-б., 21-сон БҲМСга 2-илова).

Мол-мулк оддий ширкат (биргаликдаги фаолият) шартномаси иштирокчиларидан оддий ширкат шартномаси бўйича олинган мол-мулк эгасига қайтарилаётганда ҳисобдан чиқарилади.

Аналитик ҳисоб оддий ширкат (биргаликдаги фаолият) шартномаси иштирокчиларига тегишли бўлган ҳар бир мулк объекти бўйича алоҳида юритилади.

 

 

Балансдан ташқари счётларда ҳисобга олинадиган асосий воситаларни қандай ҳужжатли расмийлаштириш мумкин

Балансдан ташқари счётларда ҳисобга олинадиган АВни қуйидаги ҳужжатлар билан расмийлаштиринг:

 

Счёт рақами

Счёт номи

Расмийлаштириладиган ҳужжатлар

001

Оператив ижара бўйича олинган асосий воситалар

•  ижара шартномаси;

•  АВ объектини қабул қилиш-топшириш далолатномаси

002

Масъул сақлашга қабул қилинган товар-моддий қийматликлар

•  масъул сақлаш шартномаси;

•  АВ объектини қабул қилиш-топшириш далолатномаси

005

Монтаж учун қабул қилинган ускуналар

•  пудрат шартномаси;

•  АВ объектини қабул қилиш-топшириш далолатномаси

010

Молиявий ижара шартномаси

бўйича берилган асосий воситалар

•  лизинг шартномаси (молиявий ижара);

•  АВ объектини қабул қилиш-топшириш далолатномаси;

•  электрон счёт-фактура

011

Ссуда шартномаси бўйича олинган мулк

•  Текин фойдаланишга бериш (ссуда) шартномаси;

•  АВ объектини қабул қилиш-топшириш далолатномаси

015

Оддий ширкат (биргаликдаги фаолият)

шартномаси бўйича олинган мол-мулк

•  Оддий ширкат (биргаликдаги фаолият) шартномаси;

•  АВ объектини қабул қилиш-топшириш далолатномаси

 

 

Асосий воситаларнинг балансдан ташқари ҳисобини қандай юритиш керак

Балансдан ташқари счётлардаги АВ ҳисобини иккиёқлама ёзувни қўлламаган ҳолда, оддий тизим бўйича юритинг.

Балансдан ташқари счётнинг дебети бўйича мулкнинг келиб тушишини, кредити бўйича эса – мулкнинг ҳисобдан чиқарилишини акс эттиринг.

 

МИСОЛ. Оператив ижара бўйича олинган АВларни ҳисобга олиш 

Ташкилот оператив ижара шартномаси бўйича 10 ой муддатга автомобиль олди. Автомобиль қиймати шартномада 246 млн сўм этиб белгиланган. Ижара муддати тугаши билан автомобиль ижарага берувчига қайтарилади.

Ижарага берувчидаги бухгалтерия ўтказмалари:

 

Хўжалик операциясининг

мазмуни

Сумма,
млн сўм

Счётлар корреспонденцияси

дебет

кредит

АВ объекти оператив ижарага қабул қилинди

246

001

 

Ижарага олинган АВ объекти ижарага берувчига қайтарилганида ҳисобдан чиқарилди

246

 

001

 

 

МИСОЛ. Молиявий ижарага берилган АВларни ҳисобга олиш

Ташкилот ускунани молиявий ижара бўйича 5 йил муддатга ижарага берди. Ускуна қиймати 152 млн сўмни ташкил этади. Молиявий ижара муддати тугаши билан ускуна ижарачи эгалигига ўтди.

Ижарага берувчидаги бухгалтерия ўтказмалари (баланс счётлардаги ўтказмалардан ташқари):

 

Хўжалик операциясининг
мазмуни

Сумма,
млн сўм

Счётлар корреспонденцияси

дебет

кредит

Молиявий ижарага берилган АВлар бухгалтерия ҳисобига қабул қилинди

152

010

 

Молиявий ижарага берилган АВлар ҳисобдан чиқарилди

152

 

010

 

 

Олег ЦОЙ,

«Норма» эксперти.

Прочитано: 78 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика