Қариндошим пенсиясини карточкага олади. Май ойида сўнгги марта маблағлар келиб тушган. Айни пайтда у чет элда. ПЖда айтишларича, мониторинг ўтказилган ва ким билан алоқа боғлай олинмаган бўлса, уларга тўлов тўланиши тўхтатилган. Пенсионер ушбу масалани масофадан туриб (юртимизга келмасдан) ҳал этиши мумкинми?
– Пенсионер хорижий давлатда бўлган ва Ўзбекистон Республикасига келиш имкониятига эга бўлмаган ҳолатларда у Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасига мурожаат этиши мумкин ва хорижий давлат ҳудудида доимий яшаш ҳолати мавжуд эмаслигини, шунингдек пенсия ёки ижтимоий нафақа олмаслигини тасдиқлаши лозим (592-сон Низом 147-б.).