Ижтимоий солиқни тўлашдан озод қилинган нотижорат ташкилотида ишлайдиган шахс келгусида пенсия олиш учун ушбу солиқни мустақил равишда тўлаши мумкинми?
– Агар сиз зиммасига солиқ агентининг вазифалари юклатилмаган иш берувчида ишласангиз, жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияда кўрсатилган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар суммасидан келиб чиққан ҳолда, ижтимоий солиқни ихтиёрий равишда тўлаш ҳақида жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш билан бир вақтда бериладиган ариза асосида ихтиёрий асосда тўлайсиз. Солиқ ушбу декларация маълумотлари бўйича солиқ органлари томонидан ҳисоблаб чиқариладиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлаш муддатларида тўланади (СК 409-м.).
Маълумот учун!
Агар фуқаронинг деҳқон хўжалигидаги ИШИ ёки якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти ҚЎШИМЧА ҲИСОБЛАНСА, унинг меҳнат дафтарчаси (электрон меҳнат дафтарчаси) асосий иш жойи бўйича ЮРИТИЛАДИ.