Norma.uz
Норма маслахатчи / 2023 йил / № 46 / Биз яшайдиган уй

Уйда яшовчилар йўлаклар, лифтлар ифлосланганлиги, канализация тиқилиб қолганлиги учун тўлов тўлайдилар

 

2023 йил 1 октябрдан бошлаб Россия Фуқаролик кодексига ўзгартиришлар кучга кирган. Улардан бири «ҳаракатсизлиги оқибатида умумий мулкнинг таъминоти ва бут сақланиши бўйича қўшимча харажатлар юзага келишига сабабчи бўладиган» кўчмас мулк эгасининг моддий жавобгарлигини белгилайди. Яъни уйдаги умумий мулкка зиён етказилганлиги учун энди айбдор шахс жарима тўлашига тўғри келади. Илгари, агар ахлат қувури тиқилиб қолганда, кимлардир йўлакни ифлослантирганда, лифтдаги тугмаларни ёқиб юборганда ва бошқа ҳолатларда муаммонинг бартараф этилиши учун жавобгарлик бошқарувчи компания зиммасида бўларди.

Янгилик турли фикр-мулоҳазаларга сабаб бўлди. Экспертлардан айримлари ушбу норма аввалгидек етарлича декларатив тусда деб ҳисоблайди. Бошқалари эса аксинча – норма БКга айбдорларни излашнинг қуйидаги кетма-кетлигини тузиб беради дейишмоқда: қўшниларни сўров қилиш, видеокузатув камераларидаги маълумотлар ва ҳ.к.

Учинчиларнинг фикрича, бу норма бепарво мулкдорларни жавобгарликка тортиш учун ҳуқуқий асос бўлади ва умумий мулкка эгаларча ёндашишни ўргатиш учун хизмат қилади. Бироқ, шубҳасиз, ушбу норманинг амалда қўлланилиши муҳимдир.

Илгари умумий мулкни сақлаш қоидаларига риоя этилиши юзасидан мулкдорнинг чегаравий мажбуриятлари белгиланган эди. Бунда мулкдорларнинг ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги билан боғлиқ харажатларни қоплаш тўғридан-тўғри кўрсатилмаган эди. Бир томондан, бу уйда яшовчиларни умумий мулкдан фойдаланишга янада масъулият билан ёндашишга мажбур қилиши, иккинчи томондан эса бошқарувчи компаниянинг бу борада бироз ўзини бўш қўйишига олиб келиши мумкин, деб ҳисоблайдилар. Ахир мулкдорлар ҳар ойда компанияга умумий мулкнинг сақланиши ва таъмири учун тўлов тўлайдилар. Бу пулларга БК бузилган ахлат қувурларини таъмирлатади, куйиб қолган ва ёниб кетган лампочкаларни алмаштиради, чизиб ташланган деворларни бўятади ва ҳ.к. Энди БК уйда яшовчиларнинг шикоятлари бўйича ким деворларга шикаст етказганлигини аниқлаши, мол-мулкка зиён келтирган бепарво қўшнилардан таъмирлаш учун маблағларни ўзи ундириши керак бўлади. Илгари умумий мулкка зарар етказилганлиги ҳолати аниқланиб, полицияга мурожаат қилинган эди. Иккала вариант ҳам жуда узоқ давом этадиган жараёндир.

Кўпчиликда шундай савол туғилмоқда: янгича ёндашув БК уйда яшовчилар томонидан зиён етказилган умумий мол-мулкни тиклаш учун мажбуриятни белгилаб қўйишига олиб келмасмикин. Ахир энг мураккаб иш айбдорни топиш ва уни жавобгарликка тортиш ҳисобланади. Яна бир янгилик: квартира эгалари, агар улар умумий йиғилишда иштирок этмаган ва жорий таъмирлашга қарши овоз берган бўлсалар, авариялар билан боғлиқ харажатларни ҳам қоплайдилар.

Янгиликларни муҳокама қилишда турли-туман фикрлар кўп бўлмоқда.

«Энди БК ҳеч нарса қилмаслиги қонуний бўладими».

«Гувоҳларни сўров қилиш аниқ ҳолатни кўрсатмайди. Бунда ёқтирмайдиган қўшнингизга осонгина туҳмат балосини ёғдириш ҳам мумкин».

«Аниқлик йўқ. БК учун яна бир имконсизлик деса ҳам бўлади, эскиб кетганидан тўкилиб кетаётган оҳакларни кўрсатиш мумкин ва ҳ.к.».

«На лифтларда, на уйларда камера ўрнатилмаган бўлса, ҳуқуқбузарликлар қандай қайд этилади?»

«Уйда яшовчилардан пул ундиришнинг навбатдаги усули бўлса керак. Илгари БК барча шикастланишларни таъмирлаб берарди, ҳозир эса айбдорларни излайди. БК умуман ҳеч нарса қилмайди. Ушбу ташкилот: айбдорни топамиз, таъмирлаш қийматини ундирамиз ва шундан кейин тузамиз, дейишдан нарига ўтмайди».

«Ҳуқуқбузарликни исботлаш керак бўлади, бу осон эмас. Агар умумий мол-мулкка уйда яшовчилар зиён етказишмаган бўлса-чи? Йиллаб айбдорларни излашади».

Кодексга киритилган тузатишлар қанчалик самарали эканлигини вақт кўрсатади.

* * *

Ўзбекистон қонунчилигига келсак, ушбу масала бизда декларатив тарзда акс эттирилган, бунда муайян ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликка тортишнинг аниқ дастаклари кўрсатилмаган. «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Қонуннинг 19-моддасида қуйидагилар белгиланган: «агар мулкдор ёки у билан бирга яшовчи шахслар бошқа мулкдорларнинг мол-мулкига ёхуд умумий мол-мулкка зарар етказган бўлса, улар етказилган зарарнинг ўрнини қоплаши шарт».

ЎзР Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг ­159-моддасида турар жойларни сақлаш ва улардан фойдаланиш, уй-жой фондидан техник фойдаланиш қоидалари ва нормаларини, кўп квартирали уйларни бошқариш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик назарда тутилган.

 

Мавзувий сонни махсус мухбиримиз Ирина Гребенюк олиб боради.

Прочитано: 94 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика