Norma.uz
Норма маслахатчи / 2023 йил / № 46 / Биз яшайдиган уй

Совуқ сувдан қарздорлар тармоқдан узилмоқда

 

Тошкент шаҳрида совуқ сув таъминоти ва оқава сув хизматлари учун қарздорлиги бўлган истеъмолчилар магистрал тармоқлардан узиб қўйилади.  

 

Тўлов тўламайдиганлар билан бундай кескин курашиш чоралари аҳолининг ичимлик суви ва оқава сувлар бўйича қарздорлик даражаси юқори эканлиги билан изоҳланади. «Тошкент шаҳар сув таъминоти»дагиларнинг айтишларича, истеъмолчиларни тўловларни ўз вақтида тўлашлари ва қарздорликни сўндиришлари ҳақида бир неча марта огоҳлантиришлар натижа бермаяпти.

Қарздорлик сўндирилгандан кейин тизимга улаш ишлари учун 660 минг сўм (2 БҲМ) миқдорида қўшимча тўлов киритилгач, истеъмолчи тизимга қайта уланади.

Истеъмолчиларнинг ичимлик суви тизимидан узиб қўйилиши билан боғлиқ масалалар бўйича етказиб берувчилар 1255 рақами бўйича call-марказга мурожаат қилишни сўрайдилар.

Эслатиб ўтамиз, қарздорлик мавжуд бўлганда истеъмолчиларнинг сув таъминоти ва оқава сув тизимидан узиб қўйилиши бир қатор НҲҲларда назарда тутилган.

 

22.07.2022 йилдаги «Ичимлик суви таъминоти ва оқава сувларни чиқариб юбориш тўғрисида»ги ЎРҚ-784-сон Қонун:

• истеъмолчиларнинг ичимлик суви таъминоти ва оқава сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар учун тўловни ўз вақтида амалга ошириш мажбурияти (Қонуннинг 19-м.);

• ичимлик суви таъминоти ташкилотлари кўрсатилган ичимлик суви таъминоти ва оқава сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар учун истеъмолчиларнинг қарздорлиги мавжуд бўлганда ичимлик суви таъминоти ва оқава сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар кўрсатишни истеъмолчини камида беш календарь кун олдин хабардор қилган ҳолда тўлиқ ёки қисман тўхтатиш ҳуқуқига эга (Қонуннинг 16-м.).

Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқава сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидалари (15.07.2014 йилдаги 194-сон ВМҚга 2-илова):

• барча гуруҳ истеъмолчилари кейинги ой учун ҳар ойнинг 10-санасига қадар 100 фоиз олдиндан ҳақ тўловларини амалга оширмасалар, ИСКХ ташкилоти истеъмолчиларни ёзма равишда хабардор қилган пайтдан бошлаб 5 иш куни ўтгандан кейин қарзларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда истеъмолчиларни ичимлик сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати тармоқларидан узиб қўйиш йўли билан ундириш чораларини кўради (Қоидаларнинг 109-м.);

• ИСКХ ташкилоти, истеъмолчини 7 кун аввал ёзма равишда огоҳлантирган ҳолда, истеъмолчи томонидан белгиланган муддатларда ҳақ тўланмаганда сувни узатиш ва оқава сувларни қабул қилишни тўлиқ ва қисман тўхтатиши мумкин (Қоидаларнинг 127-м.).

 

Мавзувий сонни махсус мухбиримиз Ирина Гребенюк олиб боради.

Прочитано: 109 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика