Norma.uz
Норма маслахатчи / 2023 йил / № 46 / Биз яшайдиган уй

1 ноябрдан бошлаб Ўзбекистонда электр энергия учун тўлов киритишда оширилган коэффициентлар жорий қилинади

 

Тарифларнинг оширилиши фақат ойига 1 000 кВт-с энергия сарфлайдиган йирик маиший истеъмолчиларга тааллуқли бўлади. Бу чегаравий миқдор, бундан ошганда 2 дан 4 гача оширилган коэффициентлар қўлланилади. Бунда электр энергиясига базавий тариф ўзгармайди ва аввалгидек 1 кВт-с учун 295 сўм миқдорида қолдирилади, дея хабар берилади Энергетика вазирлигининг матбуот хизматида.

Коэффициентларнинг жорий этилиши маиший абонентларнинг асосий қисмига умуман таъсир кўрсатмайди – уларнинг 98%и ҳар ойда камида 1 000 кВт-с энергия сарфлайдилар. Мамлакатда 7 миллион 589 мингдан ортиқ маиший истеъмолчилар санаб чиқилган. Улардан 146 мингга яқини ҳар ойда 1 000 кВт-с дан ортиқ сарфлайдилар. Фақат 10 минг абонентнинг ўзи бир ойда деярли 5 минг кВт-с ва атиги 4 минг нафари – 10 минг кВт-с дан ортиқ сарфлайди. Оширилган коэффициентларнинг жорий қилиниши истеъмолчиларни энергия тежамкорлигига чақиришга, ундан оқилона ва адолатли фойдаланишга қаратилган. Электр энергиясидан базавий нормадан юқори миқдорда фойдаланадиган йирик мулк эгалари, шунингдек маиший абонентлар кўпроқ тўлашлари керак.

1 кВт-с электр энергияси қиймати оширилган коэффициентлар қўлланилган ҳолда қуйидагича ҳисобланади:

• 1 000 кВт-с гача истеъмол қилинганда 295 сўмлик базавий тариф қўлланилади;

• 1 001 кВт-с дан 5 000 кВт-с гача истеъмол қилинганда (2-коэффициент) тариф (295 х 2) 590 сўмни ташкил қилади;

• 5 001 кВт-с дан 10 000 кВт-с гача (3-коэффициент) истеъмол қилинганда тариф (295 х 3) 885 сўмни ташкил қилади;

• 10 001 кВт-с ва ундан юқори истеъмолда (4-коэффициент) тариф (295 х 4) 1 180 сўмни ташкил қилади.

Прочитано: 107 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика