Norma.uz
Норма маслахатчи / 2023 йил / № 40 / Меҳнат муносабатлари

Ходимларнинг иши учун компанияда ким жавоб беради

 

Бизнинг компаниямиз бренд кийим-кечак дўконлари тармоғи саналади. Уч ой олдин мен савдо ходимларини ўқитиш бўйича менежер лавозимига ишга қабул қилиндим. Шу вақт ичида мен янги иш бошлаётганлар учун ўқув курсини, шунингдек мижозларга йўналтирилган хизмат кўрсатиш курсини ишлаб чиқдим ва ходимларни ўқита бошладим. 

Дўконларда ишлашни ташкил қилиш ва мотивация бўйича тингловчиларимнинг кўплаб шикоятларини тинглашимга тўғри келади, лекин ушбу муаммоларни дўконлар раҳбарияти билан муҳокама қилишга қаратилган барча уринишларга битта жавобни эшитаман: сиз сотувчилар ўз ишларини яхши бажариши учун жавобгарсиз, вазифангиз шундан иборат, бизнинг эса вазифаларимиз бошқа.  

Ахир раҳбарлар ишни ташкил қилиш ва одамларни рағбатлантириш учун жавобгар эмасми? Бу уларнинг бевосита масъулияти саналмайдими?

 

Вазиятни ҳал қилишда HR-маслаҳатчи Ирина Шакирова ёрдам берди.

 

Ким нима учун жавоб беради

– Компаниядаги HR-хизматининг функцияларига қидириш ва саралаш, мослаштириш ва ўқитиш, ходимларни баҳолаш, ривожлантириш, мотивация киради.

Бироқ HR-хизмати ушбу функцияларни бажараётганлиги учун у ходимларнинг иши учун шахсан жавобгар деб ўйламаслик керак. Барча даражадаги раҳбарлар ходимларнинг иши учун жавобгардир, чунки айнан улар мақсадларни қўяди, назорат қилади, баҳолайди ва бошқарув қарорларини қабул қилади.

Япония корпоратив маданият тадқиқотчилари Нонако ва Taкеучи ўзларининг «Япон компаниясида билимларни бошқариш» китобида ташкилий даражалар ўртасидаги боғлиқлик аниқ кўрсатилган схемани таклиф қилишди:

 

Компаниянинг юқори раҳбарияти стратегияни, маҳсулот ва хизматлар портфелини, бизнес мақсадларини белгилайди, ресурслар билан таъминлайди.

Ўрта ва чизиқли менежмент бизнес жараёнларини ташкиллаштириш учун жавоб беради, ушбу жараёнларни ва уларга жалб қилинган одамларни бошқаради. Улар топ-менежментнинг талаблари ва умидларини билишади ҳамда уларни компания ходимларига етказишади.

Компания ходимлари бизнес жараёнларни ўзларининг функционал вазифаларига мувофиқ бажарадилар. Айнан жараёнларда бевосита банд бўлган ходимлар тор жойлар, носозликлар, эътирозга олиб келадиган тизим хатоларини сезиши мумкин. Улар ўз муваффақиятлари ёки муваффақиятсизликлари билан компания ичидаги бошқарув самарадорлигини акс эттиради.

Ходимларни кундалик бошқаришда асосий роль ўрта ва чизиқли менежмент қўлида. Агар улар малакали ходимлар бўлса, улар ҳамиша сергак туришади, жараёнларни йўлга қўядилар, ходимлар, мижозлар ва тегишли томонларнинг фикр-мулоҳазаларини тўплайдилар ҳамда шу асосда маҳсулот ва хизматлар сифати устида ишлайдилар, ходимларни бошқаришни яхшилайдилар. Улар менежмент пирамидасининг ўртасида жойлашган – ҳам юқори, ҳам қуйи даражалар билан мулоқот қилиб, менежмент талабларини «пастга» тушунтириб беришади ва топ-менежмент эътиборидан четда қолган барча муаммолар тўғрисида «юқорига» ҳисобот беришади.

Менежмент пирамидасида HR-хизмати қаерда қолди? Ташкилий иерархия нуқтаи назаридан компания миқёсидан келиб чиқиб, HR– хизмати ходимлари энг юқори қисмида ҳам (жуда йирик халқаро компанияларда HR– директор – бу топ-менежер ҳисобланади) ва ўртада ҳам (кўриб чиқилаётган вазиятда ўқитиш ва ривожланиш бўйича менежер чизиқли менежерга тенглаштирилади) жойлашишади.

Ҳар қандай даражадаги HR-мутахассиснинг вазифаси компания менежерларининг бизнес шериги бўлиш ва улар билан биргаликда қўйилган вазифаларни ҳал қилишдир.

 

Ўқитиш бўйича менежер компания раҳбарияти билан биргаликда қандай ҳаракат қилиши керак

Дўконлар тармоғида сотувчиларни ўқитиш натижа бериши учун биргина уни амалга ошириш камлик қилади.

Дастлаб дўкон менежери ўз ходимларининг кучли ва заиф томонларини аниқлаши ҳамда ўқув менежери билан биргаликда билим ва тажриба даражасига қараб гуруҳлар тузиши, ўқув мақсадларини белгилаши керак.

Кейинчалик дўкон менежери ўқув дастурини тасдиқлаши керак. Бунинг учун эса у билан танишиш ва эҳтимол, уни ходимлар билан бирга ўтиш керак. Кейин ўқув менежери билан биргаликда ходимлар янги билим ва кўникмаларни қандай қўллаётганини билиш учун кузатиш ва баҳолаш режасини тузинг.

Дўкон менежери ходимлар учун иш регламенти учун ҳам жавобгардир. HR-мутахассис ички маслаҳатчи вазифасини бажаради, ҳужжатлар намуналарини, иш усулларини таклиф қилиши мумкин.

Шунингдек, HR-хизмати ходимлари билан биргаликда барча даражадаги менежерлар корпоратив маданиятни мустаҳкамлаш устида ишлашади:

• шахсий намуна орқали, компания маҳсулотлари ва хизматларининг қийматини етказиш, тажриба алмашиш;

• ходимларни мунтазам баҳолаш, мотивация тизимини ишлаб чиқишади ва амалга оширишади.

 

Прочитано: 186 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика