Norma.uz
Норма маслахатчи / 2023 йил / № 40 / Биз яшайдиган уй

2024 йил 1 январдан бошлаб ККУ бошқарув органлари раҳбарлари сертификатлашдан ўтказилади

 

Бу Президентнинг «Маъмурий ислоҳотлар доирасида қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида (28.08.2023 йилдаги ПФ-151-сон) назарда тутилган.

 

Ҳужжатда шаҳарсозлик соҳасидаги қуйидаги тоифа мутахассисларни уларнинг фаолият йўналишлари бўйича ҳар 3 йилда бир марта сертификатлаш тизими жорий этилиши назарда тутилади:

2023 йил 1 октябрдан бошлаб:

• лойиҳа бошқарувини ва техник назоратни, шу жумладан йўналишлар бўйича назоратни олиб борувчи мутахассислар;

• лойиҳа ташкилотларининг муаллифлик назоратини олиб борувчи мутахассислар, шунингдек лойиҳа бош муҳандислари ва бош архитекторлари;

пудрат ташкилотларининг ички назоратини амалга оширувчи мутахассислар;

2024 йил 1 январдан бошлаб:

• назорат ўлчовини амалга оширувчи мутахассислар;

• эксперт ташкилотлари эксперт ташкилотлари экспертлари;

кўп квартирали уйларни бошқариш органлари раҳбарлари;

2024 йил 1 апрелдан бошлаб:

• туман (шаҳар) ва вилоят архитекторлари;

• қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш ҳудудий инспекциялари инспекторлари.

Бунда мутахассисларни сертификатлаш ишларини ташкил этиш бўйича ишчи орган функцияси Вазирлик ҳузурида ташкил этилаётган Компетенцияни ривожлантириш институтига юкланади.

Қурилиш фаолияти субъектларининг (буюртмачи, лойиҳачи, пудратчи бўйича) мажбурий тартибдаги назорат тадбирлари «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимининг «Қурилишда давлат назорати» электрон платформасида амалга оширилади.

Ҳужжатда назарда тутилишича, Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси ва туманлар бўлимлари Тошкент шаҳри ҳокимлиги бўйсунувидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бўйсунувига ўтказилиб, Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси ва туманлар бўлимларига айлантирилади.

Прочитано: 92 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика