Norma.uz
Норма маслахатчи / 2023 йил / № 40 / Биз яшайдиган уй

Ҳужжатларни тиклаш учун бир ой муддат берилади

 

Бошқарувчи ташкилот шартнома шартларини бажармаяпти. Умумий йиғилишнинг қарорига асосан турар жойлар мулкдорлари ушбу ташкилот билан тузилган ККУни бошқариш шартномасини бир томонлама тартибда бекор қилишга ҳақлидирлар. Бунда молиявий ва техник ҳужжатларни, мулкдорларнинг қолдиқ пул маблағларини, жойларнинг калитларини, техник воситаларни ҳамда асбоб-ускуналарни янги танланган БКга ёки бошқарувчига ёхуд умумий йиғилиш қарорида белгиланган жой мулкдорига топшириши шарт.

«Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Қонуннинг (кейинги ўринларда – Қонун) 28-моддасига мувофиқ уйда яшовчиларнинг ишончини оқлай олмаган БК шартнома бекор қилинган кундан эътиборан 3 иш куни ичида ҳужжатларни ва мол-мулкни янги танланган бошқарувчи ташкилотга ёки бошқарувчига ёхуд умумий йиғилиш қарорида белгиланган жой мулкдорига топшириши шарт. Бироқ шундай ҳолатлар ҳам бўладики, уйда яшовчилар чиқиб кетаётган бошқарув органи ҳужжатлар, техник воситалар ва бошқаларнинг бир қисми йўқлиги (йўқотилганлиги) сабабли уларни топширмайди. Ушбу масала қонунчиликда қандай тартибга солинади?  

 

– Мурожаатда кўрсатилган Қонундан ташқари ушбу вазият Кўп квартирали уйларни бошқариш фаолиятини амалга ошириш қоидалари (3.01.2022 йилдаги 3-сон ВМҚга 1-илова, кейинги ўринларда – Қоидалар) билан ҳам батафсил тартибга солинади. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 159-моддасида назарда тутилишича, кўп квартирали уйлардан фойдаланиш қоидаларини бузиш мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Қоидаларнинг 36-бандида янги танланган бошқарув органига уйни бошқариш билан боғлиқ ҳужжатларни, шунингдек техник воситаларни ва ускуналарнинг бир қисми йўқотилган тақдирда мавжудларини топшириш тартиби белгиланган. Кўп квартирали уйни аввал бошқарган бошқариш бир ой муддат ичида ҳужжатларни тиклаш чораларини кўриши ва белгиланган тартибда янги танланган бошқариш органига ёхуд умумий йиғилиш қарорида белгиланган жой мулкдорига топшириши лозим. Топшириш қабул қилиш-топшириш далолатномаси асосида амалга оширилади. Далолатномада қабул қилинган ҳужжатлар, техник воситалар ва асбоб-ускуналар тўғрисида маълумот (номи, сони, тури ва бошқа кўрсаткичлар), далолатнома тузилган сана ва маълумотларнинг тўғрилигини тасдиқловчи шахсларнинг имзолари бўлиши зарур.

Ҳужжат ва асбоб-ускуналарни қабул қилган шахс далолатноманинг бир нусхасини 5 иш кунидан кечиктирмасдан Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ҳудудий бўлимига юбориши керак (Қоидаларнинг 37-б.).

 

Прочитано: 96 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика