Norma.uz
СБХ / 2023 йил / № 39 / Мутахассислар тушунтиради

Босим жуда тушиб кетганда солиқ оқибатлари

Корхона – ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси. Фаолият тури – АГТКС (автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари) орқали метанни реализация қилиш. Газ таъминоти ташкилоти «Автопилот» электрон ҳисобга олиш ускунасининг қайдларига мувофиқ ҳар ойнинг охирида корхонамиз томонидан қабул қилинган табиий газни қабул қилиш-топшириш далолатномасини (қоғозда) тузади. Далолатномага «Расходомер ИСО» дастурий комплексига мувофиқ газ ҳажмини тиклаш далолатномаси илова қилинади. Ушбу далолатномада босим жуда тушиб кетганда тикланган газ ҳажми акс эттирилади. Босим жуда тушиб кетганда ҳосил бўлган газ ҳажми корхона томонидан ҳақиқатда олинмаган ва ҳисобга олиш ускуналарида қайд этилмаган ва тегишинча реализация қилинмаган. Газ таъминоти ташкилоти тузган ЭҲФда ҳақиқатда олинган газ ҳажми ва тикланган газ ҳажми қўшилиб, битта рақам билан акс эттирилмоқда. Бухгалтерияда истеъмолчиларга реализация қилинган газ ҳажми реализация сифатида акс эттирилмоқда. Босим жуда тушиб кетганда ҳосил бўлган газ ҳажми эса корхона харажатларига ҳисобдан чиқарилмоқда ҳамда чегирилмайдиган харажатлар сифатида фойда солиғи солинмоқда. Босим жуда тушиб кетганда ҳосил бўлган газ ҳажмини бухгалтерияда қандай тўғри акс эттириш мумкин ва бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келади? Ушбу ҳажмга ҚҚС ва акциз солиғи солинадими? Ушбу ҳажм Фойда солиғи ҳисоб-китобининг қайси иловасида акс эттирилиши керак?

Для ознакомления с полной версией, заинтересовавшей вас публикации, необходимо оформить подписку на печатную или электронную версии наших  газет. О том, как это  сделать  – по телефону 78 147 11 72.

Как это работает?

Прочитано: 118 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика