Norma.uz
Норма маслахатчи / 2023 йил / № 38 / Меҳнат муносабатлари

1 сентябрь ва 1 октябрь ходимнинг меҳнат таътили даврига тўғри келганда…

 

Фақат МКнинг 208-моддасида белгиланган ишланмайдиган байрам кунлари меҳнат таътилларининг давомийлигини белгилашда ҳисобга олинмайди (МК 221-м. 2-қ.). Қўшимча ва кўчирилган дам олиш кунлари таътил кунлари ҳисоб-китобига киритилади.

 

МИСОЛ. Ходимга 2023 йил 31 августдан бошлаб умумий давомийлиги 36 календарь кундан иборат меҳнат таътили тақдим қилинади. Ташкилотдаги иш режими – шанба ва якшанба кунлари дам олиш кунлари бўлган 5 кунлик иш ҳафтасидан иборат.

Таътилнинг давомийлигини ҳисоблаймиз:

август – 31-сана – таътилнинг биринчи календарь куни;

сентябрь – 2-дан 30-гача бўлган сана – таътилнинг 29 календарь куни. Биз ҳисоб-китобдан фақат 1 сентябрни байрам куни сифатида чиқариб ташлаймиз;

октябрь – 2-санадан 7-санагача – таътилнинг 6 календарь куни. Биз ҳисоб-китобдан фақат 1 октябрни байрам куни сифатида чиқариб ташлаймиз.

Таътилнинг охирги кунидан кейин 8 октябрь, якшанба – барча иш режимлари учун дам олиш куни келади. Шунинг учун ундан кейинги кун ишга чиқиш санаси – 2023 йил 9 октябрь, душанба бўлади. 

Прочитано: 187 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика