Norma.uz
Норма маслахатчи / 2023 йил / № 36 / Расмий ҳужжатлар

«Аудиторлик ташкилотини аудиторлик ташкилотларининг реестрига киритиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг Маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори

 

Мамлакатимизда аудиторлик хизматлари бозорини янада ривожлантириш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилиб, аудиторлик фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонунчилик тизимини такомиллаштириш юзасидан тизимли ўзгаришлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, аудиторлик ташкилотини Аудиторлик ташкилотларининг реестрига киритишда янгича тартибни жорий қилиш, шунингдек, ушбу давлат хизматини кўрсатиш тартиботларини янада соддалаштириш талаб этилмоқда.

Тадбиркорлик субъектларининг масофадан туриб электрон давлат хизматларидан мустақил фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, бюрократик ва эскирган талабларни бекор қилиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 9 ноябрдаги ПФ-244-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Аудиторлик ташкилотини Аудиторлик ташкилотларининг реестрига киритиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

аудиторлик ташкилотини Аудиторлик ташкилотларининг реестрига киритиш учун аризаларни давлат хизматлари маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда – ЯИДХП) орқали тақдим этиш;

юридик шахсларни аудиторлик ташкилоти сифатида қайта рўйхатдан ўтказишда, ариза берувчиларнинг хоҳишига кўра уларни Аудиторлик ташкилотларининг реестрига киритиш учун аризаларни композит тарзда ваколатли органга юбориш;

аудиторлик ташкилотини Аудиторлик ташкилотларининг реестрига киритиш бўйича давлат хизматини бепул кўрсатиш.

2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда:

мазкур давлат хизмати давлат хизматлари маркази ва ЯИДХП орқали кўрсатилишини таъминласин;

ЯИДХПда давлат хизматларини кўрсатишнинг ҳар бир босқичида ариза берувчиларнинг мурожаатлари кўриб чиқилишини кузатиб бориш имкониятини жорий этсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

ваколатли давлат органи томонидан давлат хизматларини кўрсатишнинг белгиланган тартиби бажарилиши юзасидан уларнинг фаолияти бўйича, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;

аудиторлик ташкилотлари фаолият тури ўзгариши муносабати билан қайта рўйхатдан ўтказилганда ёки тугатилганда, бу ҳақда Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими орқали Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига маълумот тақдим этиб борсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А.Кучкаров ҳамда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Ж.Ташкулов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири

А.АРИПОВ.

Тошкент ш., 2023 йил 15 август

387-сон.

ЎзР ВМнинг 2023 йил 15 августдаги 387-сон қарорига
1-ИЛОВА

АУДИТОРЛИК ТАШКИЛОТИНИ АУДИТОРЛИК ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ РЕЕСТРИГА КИРИТИШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШНИНГ
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1. Мазкур маъмурий регламент (кейинги ўринларда – Регламент) аудиторлик ташкилотини Аудиторлик ташкилотларининг реестрига киритиш бўйича давлат хизматларини (кейинги ўринларда – давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

аудиторлик ташкилоти – аудиторлик текширувларини ўтказиш ва турдош хизматларни кўрсатиш бўйича аудиторлик фаолиятини амалга оширувчи тижорат ташкилоти;

Аудиторлик ташкилотларининг реестри – аудиторлик ташкилотларининг аудиторлик фаолияти соҳасидаги ваколатли давлат органи расмий веб-сайтига жойлаштирилган рўйхати;

ариза берувчи – Аудиторлик ташкилотларининг реестрига кириш учун мурожаат этган аудиторлик ташкилоти (раҳбари ёки вакили);

ваколатли орган – Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги.

3. Давлат хизмати Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда – ЯИДХП) ва давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилади.

4. Давлат хизматини кўрсатганлик учун тўлов ундирилмайди.

5. Давлат хизмати ушбу Регламентга 1-иловадаги схемага мувофиқ кўрсатилади.

 

2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ

6. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.

7. Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этганда эса – ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловада келтирилган шаклга мувофиқ давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон шаклда тўлдиради.

Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун ўзининг ваколатлилигини тасдиқловчи ҳужжатни (шахсни тасдиқловчи ҳужжат ва (ёки) ишончнома) тақдим этади.

Давлат хизматлари маркази томонидан ариза берувчидан ушбу банд ва ушбу Регламентга 2-иловада кўрсатилмаган маълумотларни ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

Юридик шахсни аудиторлик ташкилоти сифатида қайта рўйхатдан ўтказишда, ариза берувчи хоҳишига кўра мазкур давлат хизматидан композит тарзда фойдаланиши мумкин.

8. Зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, электрон рақамли имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.

Ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди.

9. Аудиторлар меҳнат дафтарчаларининг кўчирма нусхалари ваколатли орган томонидан «Ягона миллий меҳнат тизими» орқали мустақил олинади.

10. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.

Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортган тақдирда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади.

11. Ўзи келиб мурожаат этганда, давлат хизматлари маркази сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб реал вақт режимида уни ваколатли органга юборади.

ЯИДХП орқали мурожаат этилганда эса, сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.

12. Ваколатли орган сўровнома тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида аудиторлик ташкилотини Аудиторлик ташкилотларининг реестрига киритади ҳамда аудиторлик ташкилоти Аудиторлик ташкилотларининг реестрига киритилганлиги тўғрисида мазкур Регламентга 3-иловага мувофиқ QR-код (матрик штрихли код) қўйилган маълумотномани ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, давлат хизматлари марказига, ЯИДХП орқали мурожаат этилганда – ариза берувчининг шахсий кабинетига юборади.

13. Ариза берувчи томонидан ушбу Регламентда назарда тутилган маълумотлар тўлиқ тақдим этилмаганда ёки уларда нотўғри ёхуд бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлганда, ваколатли орган ариза берувчига камчиликларни тўлиқ кўрсатган ҳолда, хатоларни бартараф этиш ва етишмаётган ҳужжатларни тақдим этиш учун камида беш иш кунидан иборат муддат (имконият) беради.

Давлат хизматидан фойдаланиш бўйича сўровномани кўриб чиқиш муддати хатоларни бартараф этиш ва етишмаётган ҳужжатларни тақдим этиш вақтида тўхтатиб турилади.

14. Ваколатли орган қуйидаги ҳолларда давлат хизматини кўрсатишни рад этади:

ариза берувчи томонидан мазкур Регламентнинг 13-бандида белгиланган муддатда сўровномадаги камчиликлар бартараф этилмаганда;

аудиторлик ташкилоти «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг 27-моддаси талабларига мувофиқ бўлмаганда.

Давлат хизматини кўрсатишни бошқа асосларга, шу жумладан, мақсадга мувофиқ эмаслиги сабабларига кўра рад этишга йўл қўйилмайди.

Давлат хизматини кўрсатиш рад этилганда, ваколатли орган рад этишнинг аниқ сабабларини ва қонунчилик ҳужжатлари нормаларини кўрсатган ҳолда, мазкур Регламентга 4-иловага мувофиқ QR-код (матрик штрихли код) қўйилган хабарномани ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, давлат хизматлари марказига, ЯИДХП орқали мурожаат этилганда – ариза берувчининг шахсий кабинетига юборади.

15. Давлат хизматлари маркази давлат хизматининг натижасини у келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари маркази ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, ариза берувчининг сўровига кўра унга маълумотномани электрон ёки қоғоз шаклда бериши шарт.

16. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими томонидан ваколатли органга аудиторлик ташкилоти ҳақида қуйидаги маълумотлар автоматик тарзда юборилади:

аудиторлик ташкилоти тугатилганлиги;

аудиторлик ташкилотининг фаолият тури ўзгарганлиги.

17. Аудиторлик ташкилоти «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг 43-моддасига асосан Аудиторлик ташкилотларининг реестридан чиқарилганда, ваколатли орган бу ҳақда аудиторлик ташкилотининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига хабарнома юборади, аудиторлик ташкилоти тугатилган ҳолатлар бундан мустасно.

 

3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

18. Давлат хизматлари маркази ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.

19. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий органлари мазкур Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ва мониторинг қилиб боради.

20. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.

21. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Маъмурий регламентга
1-ИЛОВА

АУДИТОРЛИК ТАШКИЛОТИНИ АУДИТОРЛИК ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ РЕЕСТРИГА КИРИТИШ СХЕМАСИ

Босқичлар



Субъектлар



Тадбирлар



Бажариш муддатлари









1-босқич



Ариза берувчи



Давлат хизматидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.



Хоҳишига кўра









2-босқич



1. Давлат хизматлари маркази.



1. Сўровномани тўлдириб, ваколатли органга юборади.



1. Сўровнома тўлдирилгандан кейин 10 дақиқада.



2. ЯИДХП



2. Тўлдирилган сўровномани автоматик тарзда ваколатли органга юборади.



2. Автоматик равишда









3-босқич



Ваколатли орган



Аудиторлик ташкилотини Аудиторлик ташкилотларининг реестрига киритади ёки қонунчилик ҳужжатлари нормаларини ва аниқ сабабларни кўрсатган ҳолда реестрга киритишни рад этади.



Сўровнома тушган кундан бошлаб 5 иш куни мобайнида









4-босқич



Давлат хизматлари маркази



QR-код (матрик штрихли код) қўйилган маълумотномани ариза берувчига тақдим этади.



10 дақиқа ичида


 

 

Маъмурий регламентга
2-ИЛОВА

АУДИТОРЛИК ТАШКИЛОТИНИ АУДИТОРЛИК ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ РЕЕСТРИГА КИРИТИШ БЎЙИЧА СЎРОВНОМА

I. Ариза берувчи тўғрисида маълумот:


1. Ф.И.Ш.:



2. ЖШШИР:



3. Шахсни тасдиқловчи ҳужжат серия ва рақами:



4. Вакилнинг ваколатини тасдиқловчи ишончнома:



II. Аудиторлик ташкилоти тўғрисида маълумот:


1. Аудиторлик ташкилотининг номи ва жойлашган жойи (почта манзили):



2. Боғланиш учун телефон рақами:



3. Электрон манзили ва расмий веб-сайти (мавжуд бўлган тақдирда):



4. Солиқ тўловчининг идентификация рақами:



5. Аудиторлик ташкилоти раҳбарининг ва аудиторларининг фамилияси, исми, отасининг исми, сертификатларининг рақами ҳамда олинган санаси



 

 

Аудиторлик ташкилотини Аудиторлик ташкилотларининг реестрига киритиш бўйича
давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
3-ИЛОВА

O‘zbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri

Auditorlik tashkiloti Auditorlik tashkilotlarining reyestriga kiritilganligi to‘g‘risida

MA’LUMOTNOMA


Reyestrga kiritilgan sana



Kun, oy, yil:



Auditorlik tashkilotining nomi:



Pochta manzili:



Tashkiliy-huquqiy shakli:



STIR:




QR-код

































Ma’lumotnomani bergan vakolatli organning nomi:





 

 

 

Аудиторлик ташкилотини Аудиторлик ташкилотларининг реестрига киритиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
4-ИЛОВА

Электрон ҳужжатнинг идентификация рақами



Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири



____________________________________________________________________________________________ қонунчилик ҳужжатларида


(ваколатли органнинг номи)


белгиланган тартибда ва муддатларда Сизнинг 20______ йил «_______»________________________________________________даги


(йил, кун, ой)


____________________________________________________________________________________-сон сўровномангизни кўриб чиқиб,


___________________________________________________________________________________ рад этилганлигини маълум қилади.


(реестрга киритиш)



Рад этиш асослари:


1.


2.


3.






(масъул шахснинг лавозими)



(Ф.И.Ш.)












































































QR-код






























 

 

ЎзР ВМнинг 2023 йил 15 августдаги 387-сон қарорига
2-ИЛОВА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА КИРИТИЛАЁТГАН ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:

а) 21-бандда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Бунда ариза берувчи хоҳишига кўра тадбиркорлик субъекти бўлган юридик шахсни аудиторлик ташкилоти сифатида қайта рўйхатдан ўтказишда, аудиторлик ташкилотини Аудиторлик ташкилотларининг реестрига киритиш бўйича аризани композит тарзда ваколатли органга юбориши мумкин»;

тўртинчи–ўн олтинчи хатбошилар тегишлича бешинчи–ўн еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

б) 9-илова қуйидаги мазмундаги IX1 бўлим билан тўлдирилсин:

 

«


IX1.


Аудиторлик ташкилотига доир ўзгаришлар




Аудиторлик ташкилоти раҳбарининг ва аудиторларининг фамилияси, исми, отасининг исми, сертификатларининг рақами ҳамда олинган санаси


».


 

 

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 704-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 37-бандида:

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«тижорат ташкилоти (аудиторлик ташкилоти бўлганда) тугатилганлиги тўғрисида Иқтисодиёт ва молия вазирлигини Тизим орқали хабардор қилади»;

бешинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

*Ушбу қарор Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 17.08.2023 йилдан кучга кирди.

Прочитано: 120 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика