Norma.uz
Норма маслахатчи / 2023 йил / № 34 / Расмий ҳужжатлар

ЎзР қишлоқ хўжалиги вазирининг «Тутзорларни оилавий пудрат асосида аҳолига ажратиб бериш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 20-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги буйруғи

 

Идоравий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат

 

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 13 июлда рўйхатдан ўтказилди,
рўйхат рақами 3230-1

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 июлдаги ПФ-6262-сон «Республикада ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 июлдаги ПҚ-5185-сон «Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг 2020 йил 25 мартдаги 70-сон буйруғи (рўйхат рақами 3230, 2020 йил 27 апрель) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.04.2020 й., 10/20/3230/0514-сон) билан тасдиқланган Тутзорларни оилавий пудрат асосида аҳолига ажратиб бериш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 20-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«20. Туман «Агропилла» МЧЖ тавсиясига асосан Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизматлари тут дарахтларининг ўта хавфли зараркунандаси (тут парвонаси)га ва касалликларига қарши курашиш тадбирларини амалга оширади.».

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан келишилган.

3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазир

А.ВОИТОВ.

Тошкент ш.,

2023 йил 23 июнь

113-сон.

*Ушбу буйруқ Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 27.07.2023 йилдан кучга кирди.

Прочитано: 122 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика