Norma.uz
СБХ / 2023 йил / № 32 / Жавоб берамиз

Латвия резидентининг халқаро ташишлардан олинган даромадига солиқ солиш

Корхонамизга 2018 йил 28 майда Латвия давлатининг корхонаси томонидан қуруқлик орқали транспорт хизмати кўрсатилган. Ушбу хизмат ҳақи 2018 йил 9 июлда тўлаб берилган. Хорижий корхона 2018 йилда Латвия резиденти эканлигини тасдиқловчи сертификатни тақдим этган, доимий муассасаси йўқ ва бўлмаган. Халқаро шартнома меъёрлари қўлланилган ҳолда Ўзбекистонда солиқ солинмаган. 2023 йил 13 июлда солиқ органи ўша хизмат бўйича норезидентнинг даромадига солинадиган солиқни бюджетга тўлаб беришни талаб қилмоқда. Бунга важ қилиб Латвия ва Ўзбекистон ўртасидаги халқаро конвенциянинг 8-моддасида қуруқлик ва темир йўл транспортлари орқали ташишлар назарда тутилмаганлиги айтилмоқда. Лекин конвненциянинг 7-моддаси 1-бандида: «Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг корхонасининг фойдаси фақат шу Давлатда солиққа тортилади» деб айтилган. Шунингдек, 22-моддаси 1-бандида: «Аҳдлашувчи Давлат резидентининг ушбу Конвенциянинг олдинги моддаларида тилга олинмаган даромад турларига, даромадлар қаерда пайдо бўлишидан қатъи назар, фақат мана шу Давлатда солиқ солинади» деб айтилган. 1. Ушбу вазиятда солиқ органи талабига мувофиқ норезидентнинг даромадига солинадиган солиқни бюджетга тўлаб беришимиз керакми? 2. Талабнома 2023 йил 13 июлда юборилган, солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати ўтиб кетмаганми?

Для ознакомления с полной версией, заинтересовавшей вас публикации, необходимо оформить подписку на печатную или электронную версии наших  газет. О том, как это  сделать  – по телефону 78 147 11 72.

Как это работает?

Прочитано: 118 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика