Norma.uz
СБХ / 2023 йил / № 28 / Устуворликлар

Туризмни ривожлантириш аҳоли бандлигини оширишга хизмат қилади

 

Сўнгги йилларда мамлакатимизда туризм салоҳиятидан тўлиқ ва самарали фойдаланиш, биринчи навбатда транспорт-логистика ва туризм инфратузилмасидаги муаммоларни тезкор ҳал этиш, шунингдек, мавжуд ресурслар ва имкониятлардан ҳар томонлама фойдаланиш ҳисобига туризм соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари учун барча шароитлар яратилди.

 

Мамлакатимизда мазкур соҳага оид муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий база яратилди ва доимий такомиллаштирилиб борилмоқда. «Туризм тўғрисида»ги Қонун ҳам шулар жумласидандир.

Бу борада амалга оширилаётган ишлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида  Маданият ва туризм вазирлигининг ҳисоботи тингланди.

Унда туристларнинг, экскурсантларнинг ва туризм соҳаси субъектларининг ҳуқуқлари, эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳамда хавфсизлигини ҳимоя қилиш устуворлиги, туризмни барқарор ривожлантириш ва бунинг учун қулай шарт-шароитлар яратиш, туризм соҳасида тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва рақобатни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Давлатимиз раҳбарининг бир қатор фармон ва қарорлари асосида янги вазифалар ва чора-тадбирлар белгиланди. Бу эса, соҳани янада ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Сенаторлар ва депутатлар аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар натижадорлиги ва самарадорлигини оширишда маҳаллий ижро ҳокимияти ва иқтисодий комплекснинг ҳудудий органлари раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш юзасидан ўз тавсияларини бериб ўтдилар.

Тадбирда сенаторлар ва депутатлар томонидан мазкур соҳада олиб борилаётган чора-тадбирлар барча ҳудудда изчиллик билан ташкил этилаётгани, ушбу йўналишда олиб борилаётган амалий ишларни ижобий баҳолаган ҳолда соҳани янада ривожлантиришга оид қатор таклиф ва тавсиялар берилди.

Шунингдек, тадбирда мазкур масала юзасидан Олий Мажлис палаталари ва вазирликнинг ўзаро ҳамкорликда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалари белгилаб олинди.

 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги.

Прочитано: 339 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика