Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 5 июнда рўйхатдан ўтказилди,
рўйхат рақами 3440
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 октябрдаги ПҚ-411-сон «Аҳолини сифатли дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Давлат рўйхатидан ўтказмасдан, мажбурий сертификатлаш шарти билан тиббиёт амалиётида қўллаш ва олиб киришга рухсат бериладиган, Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилган аналоглари мавжуд бўлмаган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
4. Мазкур буйруқ 2025 йил 1 январга қадар амал қилади.
Вазир А.ИНОЯТОВ.
Тошкент ш.,
2023 йил 2 июнь
14-сон.
ЎзР соғлиқни сақлаш вазирининг 2023 йил 2 июндаги 14-сон буйруғига
ИЛОВА
ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗМАСДАН, МАЖБУРИЙ СЕРТИФИКАТЛАШ ШАРТИ БИЛАН ТИББИЁТ АМАЛИЁТИДА ҚЎЛЛАШ ВА ОЛИБ КИРИШГА РУХСАТ БЕРИЛАДИГАН, ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИЛГАН АНАЛОГЛАРИ МАВЖУД БЎЛМАГАН ДОРИ ВОСИТАЛАРИ ВА ТИББИЙ БУЮМЛАР
РЎЙХАТИ
I-боб. Дори воситалари рўйхати |
||
Т/р |
Дори воситаларининг халқаро патентланмаган номи |
Дори шакли |
1. |
Афлиберцепт (Aflibercept) |
Томир ичига киритиш учун эритма/Кўз ичига киритиш учун эритма |
2. |
Сапроптерин (Sapropterin) |
Таблетка 100 мг |
3. |
Буросумаб (Burosumab) |
Инъекция учун эритма 30 мг/мл |
4. |
Дефлазакорт (Deflazacortе) |
Таблетка 30 мг |
5. |
Mиглустат (Miglustat) |
Капсула 100 мг |
6. |
Перампанел (Perampanel) |
Таблетка 2 мг, 4 мг, 8 мг, 10 мг |
7. |
Вигабатрин (Vigabatrin) |
Таблетка 500 мг; Кукун 500 мг |
8. |
Модафинил (Modafinil) |
Таблетка 5 мг |
9. |
Tетракозактид (Tetracosactide) |
Мушак ичига киритиш учун суспензия 1 мг/1 мл |
10. |
Митомицин (Мitomycin) |
Инъекция эритмаси тайёрлаш учун кукун 10 мг, 20 мг |
11. |
Плериксафор (Рlerixafor) |
Тери остига киритиш учун эритма 24 мг/1.2 мл |
12. |
Пэгфлиграстим (Pegfilgrastim) |
Тери остига киритиш учун эритма, 0,6 мл шприц тўпламда игнаси билан, 6 мг/0,6 мл |
13. |
Дексразоксан (Dexrazoxane) |
Инфузия эритмаси тайёрлаш учун лиофилланган кукун, 250 мг |
14. |
Йодланган ёғ кислоталарининг этил эфири |
Эндолимфатик инъекция учун эритма 480 мг йод /1 мл |
15. |
Димеркаптопропансульфонат натрий (sodium dimercaptopropane sulfonate) |
Тери ости ва мушак ичига киритиш учун эритма 50 мг/мл, 5 мл |
16. |
Верицигуат (Vericiguat) |
Таблетка 5 мг |
17. |
Риоцигуат (Riociguat) |
Таблетка 1 мг |
18. |
Дабигатрана этексилат (Dabigatrani etexilas) |
Таблетка 110 мг |
19. |
Тирофибан (Tirofiban) |
Томир ичига инфузия учун эритма фл. 5 мг/100 мл |
20. |
Кангрелор (Cangrelor) |
Инъекция учун эритма 50 мг |
21. |
Глюкагон (Glucagonum) |
Инъекцион эритма тайёрлаш учун лиофилланган кукун, тўпламда эритувчи билан (1 шприц) 1 мг |
22. |
Ceмаглутид (Semaglutide) |
Тери остига киритиш учун эритма, шприц-ручкада катридж 1,34 мг/1 мл |
23. |
Пиридостигмина бромид (Рyridostigmine bromide) |
Таблетка 60 мг |
24. |
Алпростадил (Аlprostadil) |
Инфузион эритма тайёрлаш учун лиофилланган кукун 20 мкг, 60 мкг |
25. |
Омализумаб (Omalizumab) |
Тери остига киритиш учун эритма тайёрлаш учун лиофилизат 150 мг |
26. |
Икатибант (Icatibant) |
Тери остига киритиш учун эритма 10 мг/мл 3 мл |
27. |
Бусульфан (Busulfanum) |
Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар 2 мг; вена ичига киритиш учун эритма тайёрлаш учун концентрат 6 мг/мл |
28. |
Флударабин (Fludarabin) |
Вена ичига киритиш учун эритма тайёрлаш учун лиофилизат 25 мг/мл, 50 мг |
29. |
DC Bead |
Коллатерал томирларнинг эмболизацияси учун |
II-боб. Тиббий буюмлар рўйхати |
||
Т/р |
Тиббий буюмлар номи |
Амалиётда қўлланилиши |
1. |
Интраокуляр линза SWIF модели – бир марталик сарф воситаси |
Асоратли катаракта жарроҳлик амалиёти вақтида интраоперацион асоратларда ишлатилади |
2. |
Интраокуляр линза RSP-3 модели |
Асоратли катаракта жарроҳлик амалиёти вақтида интраоперацион асоратларда ишлатилади |
3. |
Интраокуляр линза T-26 модели |
Асоратли катаракта жарроҳлик амалиёти вақтида интраоперацион асоратларда ишлатилади |
4. |
Ирис ретрактор бир-марталик сарф воситаси |
Асоратли катаракта жарроҳлик амалиёти вақтида интраоперацион асоратларда ишлатилади |
5. |
Иридокопсуляр реткрактор – бир марталик сарф воситаси |
Асоратли катаракта жарроҳлик амалиёти вақтида интраоперацион асоратларда ишлатилади |
6. |
Конъюктива учун аллоплант – сарф воситаси |
Кўз олмаси шиллиқ қаватлари турли сабабларга кўра чандиқланиш ҳолатларида ишлатилади |
7. |
Склера учун аллоплант – сарф воситаси |
Кўз олмаси шиллиқ қаватлари турли сабабларга кўра чандиқланиш ҳолатларида ишлатилади |
8. |
Вентрал чурралар (грыжа) пластикаси учун биоматериал («ямоқ») |
Жарроҳлик амалиётида ишлатилади |
9. |
Silicone ventral wall defect silo bag |
Гастрошизис ҳолатида қўлланиладиган қопча |
10. |
Laparoscopic surgery retrieval pouch |
Лапроскопия ва торакоскопияда эстракция учун қўлланиладиган қопча |
11. |
3 M Iodan Antimicrobial Incise Drape |
Микробларга қарши лента |
12. |
Colorado Micro Dissection Needle |
Микрокоагуляция учун қўлланилади |
13. |
Pfm medical mepro Lê VSD |
Қоринчалараро тўсиқ нуқсонини даволашда ишлатилади |
14. |
Pfm medical mepro PDA |
Очиқ артериал найчани даволашда ишлатилади |
15. |
Pfm medical mepro PFO |
Очиқ артериал найчани даволашда ишлатилади |
16. |
Amplatzer vascular plug |
Томирлар окклюзиясида ишлатилади |
17. |
Transcatheter Pulmonary Valve System |
Ўпка артерияси клапани транскатетер протезлашда ишлатилади |
18. |
Нейродиагностик контакт пастаси |
ЭЭГ текширувини ўтказиш учун ишлатилади |
19. |
Глаукоматоз клапан Ahmed FP 7 |
Антиглаукоматоз жарроҳлигида ишлатилади |
20. |
Luer Lock тирқишли тўғри аортал канюля, металл мустаҳкамлагич билан бирга |
Болалар юрак жарроҳлигида ишлатилади |
21. |
DLP тўғри аортал канюля |
Болалар юрак жарроҳлигида ишлатилади |
22. |
DLP металл мустаҳкамлагичлик эгилган веноз канюля |
Болалар юрак жарроҳлигида ишлатилади |
23. |
Тўғри веноз канюля мустаҳкамлагичи билан бирга |
Болалар юрак жарроҳлигида ишлатилади |
24. |
Коронар артерия учун канюля |
Болалар юрак жарроҳлигида ишлатилади |
25. |
Янги туғилган чақалоқлар, болалар ва катталар учун сўрғичлик кардиоплегик канюля |
Болалар юрак жарроҳлигида ишлатилади |
26. |
Чап қоринча канюляси |
Болалар юрак жарроҳлигида ишлатилади |
27. |
Гегара бужлари 10 мм дан 36 мм гача ўлчамларда |
Болалар юрак жарроҳлигида ишлатилади |
28. |
Томир бужлари (кенгайтиргичлар) 2 ммдан 20 мм гача |
Болалар юрак жарроҳлигида ишлатилади |
29. |
PTFE қувурсимон протез турли хил ўлчамларида |
Болалар юрак жарроҳлигида ишлатилади |
30. |
PTFE перикардиал мембрана |
Болалар юрак жарроҳлигида ишлатилади |
31. |
Фторлавсан нуқсони учун ямоқлар |
Болалар юрак жарроҳлигида ишлатилади |
32. |
Ксеноперикард |
Болалар юрак жарроҳлигида ишлатилади |
33. |
Иплар PTFE, икки марта тешувчи игна |
Болалар юрак жарроҳлигида ишлатилади |
34. |
Иплар PTFE, икки марта тешувчи игна |
Болалар юрак жарроҳлигида ишлатилади |
35. |
Иплар PTFE, икки марта тешувчи игна |
Болалар юрак жарроҳлигида ишлатилади |
36. |
Coseal Bio Glue |
Болалар юрак жарроҳлигида ишлатилади |
37. |
Floseal BioGlue |
Болалар юрак жарроҳлигида ишлатилади |
38. |
Экстракорпорал мембаранали оксигенация (ECMO) учун артериал конюля |
Болалар юрак жарроҳлигида ишлатилади |
39. |
Экстракорпорал мембаранали оксигенация (ECMO) учун веноз конюля |
Болалар юрак жарроҳлигида ишлатилади |
40. |
Қизилўнгач варикоз томирларини боғлаш учун эндолигатор |
Портал гипертензия, қизилўнгач варикоз кенгайишида ишлатилади |
41. |
Қизилўнгачнинг баллон дилататори, катталар ва болалар учун. |
Қизилўнгачнинг чандиқли стенози ва стриктураларида ишлатилади |
42. |
Қизилўнгачнинг эндоскопик буж тўплами (комплект) |
Қизилўнгачнинг чандиқли стенози ва стриктураларида ишлатилади |
43. |
Биодеградацияланувчи қизилўнгач стенти |
Қизилўнгачнинг чандиқли стенозида ишлатилади |
44. |
Микрокатетер QuickQross 0.035/150 см |
Сурункали артериал оёқ етишмовчилиги (диабетик тўпиқ), баллон ангиопластика/стентлаш амалиётида ишлатилади |
45. |
AngioSeal тикув қурилмаси |
Сурункали артериал оёқ етишмовчилиги (диабетик тўпиқ), баллон ангиопластика/стентлаш амалиётида ишлатилади |
46. |
Proglide тикув қурилмаси |
Сурункали артериал оёқ етишмовчилиги (диабетик тўпиқ), баллон ангиопластика/стентлаш амалиётида ишлатилади |
47. |
Катетер, бачадон артерия эмболизацияси учун |
Бачадон артерияси эмболизация/миома ва аденомалари учун ишлатилади |
48. |
Тромбоэкстрактор |
Сурункали артериал оёқ етишмовчилиги (диабетик тўпиқ), баллон ангиопластика/стентлаш амалиётида ишлатилади |
49. |
Қон томирлар қисқичлари (доимий ва вақтинчалик) |
Бош мия қон-томирлари аневризмлари ва артерио-веноз мальформацияларида ишлатилади |
50. |
Оқимни йўналтирувчи стент |
Бош мия қон-томирлари аневризмларида ишлатилади |
51. |
Жарроҳликдан сўнг плевранинг фаол аспирацияси учун созланувчан босимли ускуна |
Юқори даражали йўқотилган қон хажмини йиғиш ва назорат қилиш учун қўлланилади |
52. |
Контегра (ўпка аллографтлари); |
Ўпка клапани ва қон томирларини алмаштириш учун ишлатилади |
53. |
Трахея бўшлиғи пластикаси учун Т-симон силикон стент |
Трахеяда жарроҳлик амалиётидан сўнг ишлатилади |
54. |
ВТС жарроҳлиги учун силикон жарохат кенгайтиргич |
Аортакоронар шунтлаш жарроҳлик амалиётида ишлатилади |
55. |
Томирлар ретракцияси учун силикон жгут |
Аортакоронар шунтлаш жарроҳлик амалиётида ишлатилади |
56. |
Юрак тўсиқлари транссептал пункцияси учун тўплам |
Эндоваскуляр амалиётлар учун қўлланилади |
57. |
Ўта қаттиқ ўтказгич: Extra stiff wire guide Lunderquist |
Эндоваскуляр амалиётлар учун қўлланилади |
58. |
Гидрофил ўтказгичлар |
Эндоваскуляр амалиётлар учун қўлланилади |
59. |
Периферик нитинол ўтказгич |
Эндоваскуляр амалиётлар учун қўлланилади |
60. |
Гайдузайтиргич Guide Extension Catheter Guidezilla TM II |
Эндоваскуляр амалиётлар учун қўлланилади |
61. |
Микрокатетер Corsair |
Эндоваскуляр амалиётлар учун қўлланилади |
62. |
Периферик томирларни эмболизацияси учун толали спирал |
Эндоваскуляр амалиётлар учун қўлланилади |
63. |
Коронар артериялар учун тромбоаспиратор |
Эндоваскуляр амалиётлар учун қўлланилади |
64. |
ИВЛ ускуналари учун оқим датчики |
Эндоваскуляр амалиётлар учун қўлланилади |
65. |
Артериал қон босимини ўлчаш учун инвазив датчик DP-ED-20 |
Респиратор терапияда ишлатилади |
66. |
LUMINEX 200 комплекти ва реактивлари билан |
Иммун ҳолатни аниқлаш учун қўлланилади |
67. |
Операцион майдон учун ишлатиладиган тиббиёт жарроҳлик плёнкаси |
Травматологияда очиқ усулда оператив муолажаларида қўлланилади |
68. |
Гель 7% (Collost gel 7%) – I типдаги сўрилиб кетувчи биопластик коллаген материал. |
Чуқур куйган яраларини пластик ёпишда сунъий ўстирилган тери ҳужайраларини ташувчи восита |
69. |
Гистоэквивалент-биопластик материал |
Катта майдонли юза ва чуқур куйган яраларини даволаш учун қўлланилади |
70. |
Кўтарилувчи аортанинг протези |
Кўтарилувчи аортани протезлашда ишлатилади |
71. |
Аорта равоғининг 3 шохли протези |
Аорта равоғини протезлашда ишлатилади |
72. |
Тефлон прокладка |
Юрак қон-томир операцияларида ишлатилади |
73. |
Металл сим (steel) |
Юрак қон-томир амалиётидан сўнг кўкрак қафасини ёпиш учун қўлланилади |
74. |
Коронар резинка |
Коронар шунтлаш амалиётида қон кетишини назорат қилиш учун қўлланилади |
75. |
Ошқозон-ичак трактининг қон кетаётган томирлари учун қисқичлар |
Ошқозон ичак трактидан қон кетиш ҳолатларида ишлатилади |
76. |
Турли хил ўлчов ва шаклдаги титанли аневрезматик қисқичлар (стандарт ва мини вариантлар) |
Бош мия қон-томир жарроҳлик амалиёларида (аневризмлар, мальформациялар) ишлатилади |
77. |
Блекмор зонди турли хил ўлчамлари |
Болаларда қизилўнгачнинг варикоз вена томирларидан қон кетишни тўхтатиш учун қўлланилади |
78. |
Кизилўнгач кенгайган вена томирларига эндоскописк лигаторлар |
Қизилўнгач кенгайган вена томирлардан қон кетганда ишлатилади |
79. |
Криоаблация учун баллон |
Юрак аритмияларида радиочастотали абляцияси учун қўлланилади |
80. |
Криоаблация учун катетер |
Юрак аритмияларида радиочастотали абляцияси учун қўлланилади |
81. |
Веналарни ёпиштириш тизими |
Юрак аритмияларида радиочастотали абляцияси учун қўлланилади |
82. |
Лангарли ушлаб турувчи (фиксатор) |
Пайлар ва бойламлар фиксацияси учун қўлланилади |
83. |
Мениск тикиш учун асбоб (All inside ва inside-outside усули бўйича менискни тузатиш) |
Травматологик жароҳатларда ишлатилади |
84. |
Турникет (манжетли жгут) |
Қўл ва оёқ ортопедик ҳамда травматологик амалиётларда ишлатилади |
85. |
Вертебропластикалар учун игналар |
Умуртқа поғонаси жарроҳлик амалиётлари учун қўлланилади |
86. |
Бош мия қаттиқ пардасининг ўрнини босувчи восита (имплант) |
Бош мия жарроҳлик амалиётлари учун қўлланилади |
87. |
Орқа мия синтетик ёпиштирувчи (клей) |
Муҳрланиш ва ёпишқоқликка қарши тизим. Нейрохирургия жарроҳлик амалиётида орқа мия қаттиқ парда воситасига стандарт усулларига қўшимча сифатида фойдаланиш учун кўрсатилган |
88. |
Каротид шунти |
Каротид эндартерэктомия жарроҳлик амалиёти учун қўлланилади |
89. |
Транспедикулятор фиксаторлар системаси (6 винтлик) |
Умуртқа поғонаси жарроҳлик амалиётлари учун қўлланилади |
90. |
Z-plate пластина |
Умуртқа поғонаси жарроҳлик амалиётлари учун қўлланилади |
*Ушбу буйруқ Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 5.06.2023 йилдан кучга кирди.