Norma.uz
Норма маслахатчи / 2023 йил / № 24 / Биз яшайдиган уй

Бу йилги баҳор мавсумида Тошкентда иссиқ сув 5 кун муддатга ўчирилмади

 

«Veolia Energy Tashkent» МЧЖ ХК матбуот хизмати маълум қилганидек, иситиш тармоқларининг гидравлик текширувдан ўтказилиши кечроқ бошланади. Бунда сув бир вақтнинг ўзида бутун шаҳарда эмас, балки мавзелар бўйича ўчирилади.  

 

Иссиқ сув таъминоти гидравлик текширувларда беш кунга ўчирилади. Бу, шу жумладан қувурларни нуқсонлар бор-йўқлигига текшириш учун ҳам зарур бўлади. Нуқсонлар бартараф этилиши иситиш мавсумида авария ҳолатлари сонини камайтиради.

 

Ўзгартиришлар киритилди

• Гидравлик текширувлар Тошкентнинг бир нечта туманларида бир вақтнинг ўзида эмас, балки кичик участкаларда (мавзеларда) мобиль насослар ёрдамида ўтказилади. Бундай ёндашув ўтказиладиган текширувлар сифатини яхшилайди. Мутахассисларнинг эътибори иситиш тармоғининг кичик участкасига қаратилади, демак, батафсил текширув ўтказилади ва аниқланадиган нуқсонлар сони кўпроқ бўлади.

• Иссиқ сув мавзелар бўйича ўчирилади. Бу ҳақда расмий телеграм-каналимизда олдиндан хабар қиламиз.

• Гидравлик текширувлар ёзги-кузги мавсумда (кейинги иситиш мавсуми бошланишига яқин қолганда) ўтказилиши режалаштирилган.

 

Бироқ сувни 27 мартдан 5 апрелгача бўлган муддатда 1 кунга ўчиришмоқда-ку?

– Сувни бир вақтда ўчириш иситиш тармоқларини ҳисоб-китобдаги ҳароратга текшириб кўриш учун керак. Улар 2 йилда 1 марта ўтказилади. Мутахассислар ҳарорат ўзгариши шароитида қувурларнинг мустаҳкамлигини текширадилар.

 

Текширув ишлари ўтказилишига қарамай, нима сабабдан иситиш мавсумида авариялар юз беради?

– Тошкентнинг иситиш тармоқлари қониқарли ҳолатда эмас. Иситиш мавсумида авария ҳолатлари сонини қисқартириш учун биз иситиш мавсумлари оралиғида иситиш трассаларидаги нуқсонларни бартараф этиб, маълум бир участкаларини алмаштиряпмиз. Иситиш тармоқларини босқичма-босқич модернизация қилиш орқали нуқсонлар сони камайтирилади.

 

Иссиқ сувни бошқача тарзда узиб қўйиш ҳолатлари бўлиши мумкинми?

– Бошқача тарзда узиб қўйишлар Veolia Energy Tashkent корхонасига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра юз бериши мумкин.

Масалан, иссиқлик энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналар, иссиқлик энергиясининг асосий етказиб берувчилари ҳисобланган «Тошкент иссиқлик маркази» МЧЖ ва «Тошкент ИЭМ» АЖ иссиқликни генерация қиладиган ускуналарда таъмирлаш ишларини олиб боришлари мумкин.

Шунингдек «Тошкент шаҳар сув таъминоти» МЧЖ (ичимлик сувини етказиб берувчи) сув ўтказгичларда ва сув қувурлари тармоқларида таъмирлаш-профилактика ишларини ўтказиши ҳамда иссиқлик энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналар учун сув етказиб берилишини вақтинча чеклаб қўйиши мумкин.

 

 

Мавзувий сонни махсус мухбиримиз Ирина Гребенюк олиб боради.

Прочитано: 124 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика