Norma.uz
Норма маслахатчи / 2023 йил / № 24 / Биз яшайдиган уй

Veolia Energy Tashkent шахсий кабинетларни ишлаб чиқишнинг биринчи босқичини якунлади

 

Veolia Energy Tashkent матбуот хизмати ўзининг расмий телеграм-каналида абонентларнинг шахсий кабинетлари қандай ишлашини тушунтириб берди.

Ҳозирча фойдаланувчилар учун базавий маълумотлар ва йил бошидаги баланс очиқ ҳолатда берилган. Яқин кунларда мутахассислар томонидан 2023 йилнинг январь–февраль ойлари учун кўрсаткичлар юкланади. Барча маълумотлар юкланганидан кейин кабинетларда ҳозирги ҳолатдаги баланс акс этади.  

 

Шахсий кабинетга қандай кириш керак

1. cabinet.veoliaenergy.uz сайтига кириш керак.

2. Авторизациянинг қулай вариантини танлаш талаб этилади.

Янги фойдаланувчилар учун

Иссиқлик таъминоти хизматлари учун шартнома тузишда фойдаланувчига логин ва бошланғич пароль берилади.

Жорий фойдаланувчилар учун

Логин сифатида фойдаланувчи кадастр рақами, ЖШШИР, паспорт серияси ва рақами ёки СТИРдан фойдаланиши мумкин. Пароль сифатида паспорт серияси ва рақами ёки кадастр рақамидан фойдаланилади.

 

Шахсий кабинетларни ташкил қилишда «Toshissiqquvvati» ДУК маълумотлар базасидан (2022 йил 1 июль ҳолати бўйича) фойдаланилди.

Ҳозир биз олинган маълумотларни янгилаяпмиз. Агар сизнинг кабинетингиздаги маълумот нотўғри бўлса, Veolia Energy Tashkent иссиқлик таъминоти туман бошқармаларига мурожаат қилишингизни сўраймиз.

 

Тўлов

Пуллар тўғри ҳисобрақамга тушиши учун:

Paynet, Payme, Click, Upay, Uzum орқали тўловни Veolia логотипли модулда амалга ошириш керак;

• банкда тўлов киритиш чоғида квитанцияда маблағларни олувчи «Veolia Energy Tashkent» МЧЖ ХК компанияси кўрсатилганлигига ишонч ҳосил қилинг.

Тўлов дарҳол шахсий кабинетда акс этади.

 

Истиқбол режалари

Ишлаб чиқишнинг иккинчи босқичида:

• шахсий кабинетларни ўзбек тилида ҳам ишга туширамиз;

• ҳисоблашлар ва тўловлар тарихини киритамиз.

Ушбу бўлимда сиз 2022 йил декабрь ва 2023 йил январь учун қайта ҳисоб-китобни кўришингиз мумкин. Қайта ҳисоб-китоблар бўйича янада батафсил маълумотларни яқин кунларда расмий телеграм-каналимизда эълон қиламиз.

 

Veolia Energy Tashkent гуруҳи шахсий кабинетларни ривожлантиришда давом этади ва уларни фойдаланувчилар учун янада қулай бўлишига ҳаракат қилади.

 

Мавзувий сонни махсус мухбиримиз Ирина Гребенюк олиб боради.

Прочитано: 259 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика