Ногиронга васий ҳисобланган пенсионер аёлга имтиёз бўйича хорижий паспорт олиш ҳуқуқи бериладими?
– Йўқ, берилмайди. 2021 йил 1 ноябрдан ижтимоий ҳимоя ягона реестрида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали давлат хизматларини кўрсатишда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловлар бўйича 50% миқдорида чегирма қўлланилади (24.07.2021 йилдаги ПФ-6269-сон Фармон «а» б.).