Norma.uz
Норма маслахатчи / 2023 йил / № 20 / Биз яшайдиган уй

Турар жой биноси нотурар жойга айлантирилганда

 

Турар жой биноси мулкдори уни нотурар жойга ўтказди. У фаолият тури бўйича иссиқ сув таъминотига муҳтож эмас. Иссиқ сувни ўчириб қўйса бўладими?  

 

–            Турар жой биноси нотурар жой биносига айлантирилганда истеъмолчи етти кун муддатда иссиқлик таъминоти хизматларидан фойдаланиш учун шартнома тузиши, ҳисобга олиш асбобини ўрнатиши ва рўйхатдан ўтказиши керак. Иссиқ сув таъминотига зарурият бўлмаганда Истеъмолчи Етказиб берувчини ёзма шаклда хабардор қилиши ва узиб қўйишни тасдиқлаш учун унинг вакилини таклиф этиши шарт. Иссиқ сув таъминоти тикланганда ҳам Истеъмолчи бу ҳақда Етказиб берувчини ёзма шаклда хабардор қилиши шарт. Иссиқлик тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка олиб келади (Кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш қоидаларининг 34–35-б., 15.07.2014 йилдаги ­194-сон ВМҚга 1-илова).

 

Прочитано: 174 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика