Norma.uz
Норма маслахатчи / 2022 йил / № 19 / Биз яшайдиган уй

Бошқарувчилар мулкдорлар улардан ўз квартираларини ижарага оладилар деб ҳисоблайдиларми?..

Пойтахтдаги ККУда яшовчиларни ширкатдан чиқиб, ўз қаноти остига ўтишга чорлаётган бир қатор бошқарувчи ташкилотларнинг уй эгаларига имзолаш учун таклиф этиладиган шартномалари ўрганиб чиқилгандан кейин шундай савол юзага келди. Улар нимани кўзлаётганини англаш мушкул, агар, масалан, улардан бири – «Shinam Uy-Joy» МЧЖ шартномада биз – бугунги квартира эгаларини квартирани ижарага олувчилар ва фойдаланувчилар деб атамоқда. Албатта, ҳуқуқий билимсизликни рўкач қилиб, буларнинг ҳаммасига кўз юмиб кетса бўлар эди. Бироқ, шартномага мувофиқ мулкдорларнинг умумий мол-мулки (ертўлалар, лифтлар, том, йўлаклар, муҳандислик коммуникациялари ва бошқалар) эндиликда уй эгаларига тегишли бўлмай қолганини кўриб, билимсизликнинг ҳам чегараси бўлиши керак-ку, дегиси келади кишининг. Қандайдир мўъжизавий йўл билан «ҳе йўқ, бе йўқ», умумий мол-мулк бошқарувчи ташкилотнинг мулкига айланган-қолган. Бу қанақаси: бошқарувчилар уй эгалари улардан ўз квартираларини ижарага олишяпти деб ҳисоблашмоқдами? Ёки азбаройи саводсизликнинг кучлилигидан мулкдорлар ва квартирани ижарага олувчилар ўртасидаги фарқни кўришмаяптими? Бундай бошқарувчи компаниялардан кейинчалик нимани кутиш мумкин? Кўчмас мулкни олиб қўйишлариними? Биздан уйни бошқариш усулини танлаш ҳуқуқини олиб қўйганларидек бўладими? Мазкур ҳолатда мулкдорларга, моҳиятига кўра, қарамлилик шартларини ўз ичига олган шартномалар ўтказилмоқда. Мулкдор шартномани рад этишга, унинг мазмунини ўзгартиришга ҳамда унга бошқа бандлар ва шартларни киритишга тўлиқ ҳақли бўлиши керак эмасмиди!?.

Для ознакомления с полной версией, заинтересовавшей вас публикации, необходимо оформить подписку на печатную или электронную версии наших  газет. О том, как это  сделать  – по телефону 78 147 11 72.

Как это работает?

Прочитано: 113 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика