Norma.uz
Норма маслахатчи / 2022 йил / № 07 / Биз яшайдиган уй

Бошқарувчи ташкилотдан қандай чиқиб кетиш мумкин?

 

Уйга бошқарувчи ташкилот хизмат кўрсатади. Ушбу ташкилотнинг хизматлари уй аҳлини қониқтирмаяпти, улар БК хизматларидан воз кечиб, ўзларининг кўп қаватли уйлари базасида ширкат тузишмоқчи ёки бошқа бошқарувчи компанияга ўтишни мўлжаллашяпти. Бироқ бошқарувчи бунга тўсқинлик қиляпти, техник ва бухгалтерия ҳужжатларини ҳамда мулкдорларнинг қолган пул маблағларини бермаяпти.

Ушбу масала қонунчиликда қандай тартибга солинади? 

 

– «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Қонуннинг 28-моддасида белгиланишича, агар бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи шартнома шартларини бажармаса, ККУдаги жойларнинг мулкдорлари умумий йиғилиш қарорига асосан кўп квартирали уйни бошқариш шартномасини бажаришдан бир томонлама тартибда воз кечишга ва бошқа бошқарувчи ташкилотни ёки бошқарувчини танлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.

Бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи кўп квартирали уйни бошқариш шартномаси бекор қилинган кундан эътиборан 3 иш куни ичида ККУнинг техник ҳужжатларини ва уйни бошқариш билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни, қолдиқ пул маблағларини, умумий мол-мулк таркибига кирадиган жойларнинг калитларини ҳамда кўп квартирали уйдан фойдаланиш ва уни бошқариш учун зарур бўлган бошқа техник воситаларни ҳамда асбоб-ускуналарни янги танланган бошқарувчи ташкилотга ёки бошқарувчига ёхуд умумий йиғилиш қарорида белгиланган кўп квартирали уйдаги жой мулкдорига топшириши шарт.

 

Мавзувий сонни махсус мухбиримиз Ирина Гребенюк олиб боради.

Прочитано: 189 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика