Norma.uz
Норма маслахатчи / 2022 йил / № 07 / Биз яшайдиган уй

Бири бузади – бошқаси тиклайдими?

 

Кўп қаватли уйда яшовчиларнинг келгусида уйга туташ ҳудудлар доимий фойдаланишга берилишига муносабати ижтимоий тармоқларда шов-шувга сабаб бўлди. «Обод маҳалла» дастурини амалга ошириш ниқоби остида кўпгина турар жой даҳаларида дов-дарахтлар кесилган, уй атрофини тўсиқлар билан ўраш, яшил зоналарни йўқ қилиш каби «ободонлаштириш» ишларидан кейинги эҳтирослар ҳали тугамасидан мазкур масала юзасидан шарҳлар жойлаштирила бошланди. Президентнинг «Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда экологик назорат соҳасидаги давлат органлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (30.12.2021 йилдаги ПҚ-76-сон) мувофиқ эса 2022 йил 1 мартдан бошлаб ККУ мулкдорларига улар эгалигидаги бино ва иншоотларга туташ (чегарадош) бўлган ер участкалари обод ҳолда сақлаш шарти билан уларга доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилади.

Яъни бири бузиб ташлаган бўлса, кейингиси тиклашга ўтадими? Бу вазият такрорланмаслигига кафолат борми? Амалиётнинг кўрсатишича, қонунларга ишонч тобора сўниб бормоқда, қонунбузарлик ҳолатлари кўпайиб кетган ва улар жазосиз қолмоқда. Бу мавзуга оид бир неча шарҳларни келтирамиз. Улар таъсирли, лекин жиддий асосларга эгадир. 

 

«Дастлаб «ободонлаштириш байроғи» остида уй олдидаги гулзорлар йўқ қилинди, реза мева буталари кесиб ташланди, сирень, ясмин, атиргуллар олиб ташланди. Велосипед йўлакчаси учун жой ажратиш мақсадида мевали дарахтлар илдизи билан қўпориб ташланди, лекин йўлакча барпо этиш ишлари қолиб кетди. Дарахтлар асфальтга, канализация ўраларига қулатилди, энди эса давлат томонидан ободонлаштириш, яшил ўсимликларни бут сақлаш масъулиятини фуқаролар зиммасига юклашга қарор қилиндими? Бундай бўлмайди, энди ободонлаштириш ишларини ўзингиз амалга оширинг! Бизга энди ер участкаси текинга ҳам керак эмас!».

 

* * *

«Ҳовлилардаги суғориш тизими деярли йўқ бўлиб кетган. Шундай экан, дов-дарахтлар ва янги экилган кўчатлар ичимлик суви билан суғориладими?

Бироқ Истеъмолчиларга сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидаларининг (ВМнинг 15.07.2014 йилдаги 194-сон қарорига 2-илова) 96-бандига кўра ичимлик сувидан дов-дарахтларни суғориш учун фойдаланиш тақиқланади. Фақат қуйидаги истисно ҳолатларда йўл қўйилади: ирригация суви бўлмаганда, ИСКХ ташкилоти қуввати мавжуд бўлганда ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тасдиқланган жадвал бўйича, фақат тунги вақтда (соат 00.00 дан соат 5.00 гача) йўл қўйилади».

 

* * *

«Ер участкаларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш харажатлари УМШ ёки БК сметасига киритилади. Бу анчагина маблағ дегани, демак, тариф оширилар экан-да. Бирорта ширкатнинг суғориш машинасини олишга ва йўлкаларни асфальтлаш ишларини амалга оширишга қурби ҳам, маблағи ҳам етмайди. Нега кўчалар ёритилиши учун аҳоли ҳақ тўлаши керак? Бу вазифа доимо «Тошшаҳарнур» ДУКнинг зиммасида бўлган».

 

* * *

«Ҳовлимизда улар бажариб кетган ишларни кўрганимиздан кейин ким ҳам ер участкасини олишга талабгор бўлар эди?».

* * *

«Аввалига кесиб ташланган манзарали буталар, дарахтлар, гуллар, реза мева буталари учун компенсация тўлансин (ахир уй аҳли булар учун ўз маблағларини сарфлаган), кейин эса кўкаламзорлаштириш ҳақида сўз юритса бўлади».

 

* * *

«Ер участкалари ажратилгандан кейин янги вазирлик ташкил этилиб, унга ушбу ер участкаларидаги тозаликни текшириш вазифаси юклатилади ва бу ерга қоғоз бўлакчаси ташланганлиги ва дарахт суғорилмай қолганлиги учун вазирлик томонидан жарималар солиш бошланади».

 

* * *

«30 йил ичида Тошкентдаги яшил экинлар деярли 7 бараварга камайган. Энди эса турар жой даҳаларида булар учун жавобгарликни аҳоли зиммасига юкламоқчи бўлишяптими».

 

* * *

«Агар сизлар уйларимиз олдидаги дарахтларни ёппасига кесиб ташлаб, энди эса кўкаламзорлаштириш муаммосини дарахтларни сақлаб қолиш учун курашган айнан ўша уй аҳли маблағлари ҳисобидан ҳал этишни кўзлаган бўлсангиз, буни амалга ошира олмайсиз. Келинг, шундай қилайлик – сиз уй аҳлига бепул кўчатлар, газон учун уруғлар, ўт ўрадиган ускуналар, секаторлар, кичик боғлар учун панжаралар, бўёқлар, сарфлаш учун материалларни берасиз, сувдан фойдаланиш қийматидан 20-30%лик тарифлар бўйича ҳисоблагичлар ўрнатилган суғориш зовурларини ўрнатасиз, дарахтларга шакл бериш учун транспорт ҳақини тўлайсиз, пиёдалар йўлакчасини ободонлаштириш учун материаллар, суғориш машиналарини ва бошқаларни олиб берасиз. Биз эса дарахтлар экамиз, суғорамиз, асфальт ётқизамиз, скамейкалар, панжаралар, ахлатдонларни, болалар арғимчоқларини ўрнатамиз. Зарар етказилган ҳолатларда милиция, экополиция, миллий гвардия (ва яна бошқа идоралар) айбдорларни топиб, улардан зарар суммасини ундириб беради. Агар топилмаса – зарарни идора қоплайди. Мана бу амалий ёндашув бўлади. Сиздан харажат – биздан ҳаракат. Сарф-харажатни фақат биз қилаверадиган бўлсак, бунинг нима кераги бор?». 

 

Прочитано: 210 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика