Ватан олдида алоҳида хизматлари учун мукофотларга эга бўлган шахс пенсиясига устама ҳақ олиш ҳуқуқига эга бўладими?
– Ўзбекистон Республикаси олдида алоҳида хизматлари бўлган шахслар хизматларига қараб пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 100%идан 150%игача миқдордаги устама ҳақларни олиш ҳуқуқига эга бўладилар (Қонуннинг 28-м. «к» б.).
«Ўзбекистон Қаҳрамони» унвонига эга бўлган шахслар пенсионерларнинг мазкур тоифасига киритилади. Улар 1 БҲМ миқдорида устама ҳақ оладилар (Низомнинг 6-б., «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвонини белгилаш ва олий нишон – «Олтин Юлдуз» медалини таъсис этиш тўғрисида»ги Қонун билан тасдиқланган; 252-сон Низомнинг 113-1-б.).
Қуйидаги фахрий унвонлар учун ҳар ойда ҳисобланадиган қўшимча тўлов миқдорлари белгиланган: «… хизмат кўрсатган арбоб», «… халқ артисти» – 3 БҲМ, «Хизмат кўрсатган артист» – 1,8 БҲМ, «… хизмат кўрсатган … ходими» – 1,6 БҲМ (17.12.2007 йилдаги ПФ-3942-сон Фармон билан тасдиқланган; 252-сон Низомнинг 114-б.).